Ахлоқий ақидалар. Ахлоқий идеал


Сақлаш
15:05 / 15.05.2023 0 521

Ахлоқий ақидалар – маънавий ҳаёт талаблари, инсоннинг юриш-туриши, хулқ-атвори, муомаласини тартибга солиб турадиган, бошқариб борадиган ахлоқий тушунчалар тизими. Ахлоқ ўзининг меъёр ва қоидалари ёрдамида инсон одобини бошқариб боради. Масалан, яхшилик ва ёмонлик, бахт, адолат, бурч, виждон, ор-номус, меҳр-оқибат, шаън, уят, меҳнатсеварлик, жамоа руҳи билан яшаш, ватанпарварлик, инсонпарварлик, ўзаро ҳурмат, ҳамкорлик, тичликсеварлик, комиллик каби тушунчалар ахлоқий ақидаларнинг таркибий элементидир.

 

Ахлоқий идеал – ахлоқ меъёрларига асосланган хулқнинг юксак даражаси, мукаммал ҳолати ҳақидаги тасаввур. У маънавий ҳодиса бўлиб, ахлоқий меъёрларнинг инсон орзу қилган ва юксак даражада шакллангани билан боғлиқ тасаввурлар мажмуидир. Ахлоқий ақидалар инсоннинг реал ҳаётдаги турли воқеа-ҳодисаларга муносабатида акс этган ҳолда унинг ҳаётда ўз ўрнини топишига, ҳаётий позициясини мустаҳкамлашга асос бўлиб хизмат қилади. У инсонни маънавий жиҳатдан юксалишга чорлайди, инсоннинг ўтмиш ҳаётини танқидий таҳлил этишга, ҳозирги кунда амалга ошираётган хатти-ҳаракатларини ибрат бўлишга муносиб инсонларники билан солиштириш, келажакда эса ўз ҳаётини янада мазмунли ташкил этишга хизмат қилади.

 

Ахлоқий ақидалар инсоннинг амалдаги хулқига нисбатан анча мукаммал турмуш тарзидир. Инсон ўз ахлоқий ақидаларини фаол тарғиб қилади. Ахлоқий ақидалар ахлоқий қадриятлар асосида шаклланади. Бундай ахлоқий қадриятлар эса оила муҳити ёки таълим муассасасида, меҳнат, ўқиш, ўрганиш жараёнида ўзлаштирилади. Ахлоқий ақидалар шахснинг эътиқоди билан уйғунлашиб кетади ва реал воқеликдаги ҳодисаларни баҳолаш мезони сифатида намоён бўлади. Ахлоқий ақидаларнинг ўта мавҳумлашиб кетиши инсон учун кўпгина қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин. Чунки, идеалнинг реалликдан йироқлашуви ҳамиша зиддиятларга сабаб бўлиб келган. Шахснинг ахлоқий ақидаларидаги айрим жиҳатларнинг ўта кучайиши атрофдаги одамларга бўлган талабнинг ҳаддан зиёд ошиши, айрим қадриятларга нисбатан мутаассиблик даражасидаги муносабати ҳам намоён бўлиши мумкин. Натижада инсон ён-атрофидаги одамлар билан муроса қилиб яшолмай қолади, ҳаётида низоли вазиятлар кўпроқ юзага кела бошлайди. Шу жиҳатдан ахлоқий ақидалар атрофдагиларга бўлган талаб сифатида эмас, балки биринчи навбатда, инсоннинг ўз имкониятлари даражасида ўз олдига қўйган мақсадига айлангани маъқул. Агар инсон ўз ахлоқий ақидаларидаги асосий тамойил ва қадриятларга амал қилишда атрофдаги одамларнинг орзу-интилишларини ҳисобга олган ҳолда иш тутса, ахлоқий ақидалар унинг учун камолот манбаига айланади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//