Аффект


Сақлаш
15:05 / 12.05.2023 0 1032

Аффект (лотинча affectys – руҳий тўлқинланиш, кучли эҳтирос) – нисбатан тез ва қисқа муддатли, кучли эҳтиросли ва эмоционал ҳолат; шахс учун муҳим ҳаётий вазиятларнинг тез ўзгариши билан боғлиқ ички туғён ва кескин характерли ўзгариш тарзида намоён бўлади; муайян кишининг ўз хатти-ҳаракатларини назорат қила олмай қолишини ифодалайдиган тушунча. Ўта кучли аффект ҳолатида феъл-атвори, ўзини тутиши, муомала муносабати, объектив воқеликни акс эттиришнинг характер ва мазмуни ўзгаради.

 

Аффект тушкун ва танг вазиятларда юзага келади. Аффект ҳолатида кишининг онг доираси тораяди, хулқни назорат қилиш қобилияти йўқолади. Тиббиёт амалиётида физиологик ва патологик аффект ҳолати кузатилади. Физиологик аффектда киши ўз хатти-ҳаракатини идора эта олиши, кейинчалик барча воқеаларни хотирасида сақлаб қолиши мумкин. «Патологик аффект» атамаси илк бор немис психиатри Р.Крафт-Ебинг (1840–1903) қўллаган. Патологик аффект онг бузилишининг аффектив ҳолатларини ўзида мужассамлаштиради. Патологик аффект кўпроқ руҳий касаллик жараёнида, баъзан эса руҳий соғлом одамларда ҳам кузатилади. Патологик аффектда барча хатти-ҳаракатлар киши хотирасида сақланмайди, шахснинг хатти-ҳаракатлари онгли равишда назорат қилинмайди. Нохос пайдо бўладиган кучли руҳий ҳаяжонланиш – физиологик аффект (карахтлик) бўлиб, бундай ҳолатда субъектнинг онги ҳушёрликни тўлиқ йўқотмайди. Онгнинг вақтинчалик неопатологик бузилиши, ўта кучли ҳистуйғу таъсири остида «тора йиши» ўта фаол интенсив ҳаракатлар ва эндокрин тизимидаги функционал ўзгаришлар туфайли юз беради. Аффект субъектнинг қийин ҳолатларда кескин ва мураккаб вазиятдан чиқиш йўлини топа олмаслиги натижасида вужудга келади. Аффектли ҳолат индивиднинг бутун руҳий фаолиятида ҳукмрон бўлади, онгу тафаккурдаги барча ижобий жараёнларнинг йўлини тўсади, ақлнинг таъсирини камайтиради, хулқнинг «бузилиши» (тажовузкорлик, тутқаноқ тутиши, ўзини йўқотиб қўйиш)га олиб келади.

 

Жиноий ҳуқуқ амалиётида аффект агар айбланувчининг эмоционал ҳаракатлари натижасида юз берган бўлса, жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб қаралади ва жазо белгилаш жараёнига ҳам таъсир кўрсатади. Яъни, жиноят аффект ҳолатида содир этилгани инобатга олиниб, қонунда белгиланган тартибда жазо тайин қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 211
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15166
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6174
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5676
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5121
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4829
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4231
Ўзбекистон тарихи

//