Саховат


Сақлаш
17:05 / 11.05.2023 0 980

Дид билан кийинган қиз сотувчи кампирдан бир челак қулупнай неча пул туришини сўради. Онахон жавоб берди:

 

– 350 рубл.

 

– 300 га берсангиз оламан, бўлмаса йўқ, – деди хонимча ишонч билан.

 

– Қайсини маъқул билсангиз, ўша пулни ташлаб кетинг, болам... Тирикчилигимни ўтказиш учун менга пул керак, – деди онахон мулойимлик билан. 

 

Қиз қулупнайни ўзига маъқул пулга сотиб олди ва савдони пишитганидан хурсанд бўлди. Сўнг қимматбаҳо машинасига ўтириб, бир неча соатдан кейин дугонаси билан яхши ресторанга бордилар. 

 

Улар ўзлари истаган таомни буюртирдилар. Турфа суратлар олишди, буюртма қилганларининг анчасини қолдирганча, бироз тотинган бўлдилар... Уларнинг кечки овқатига 2600 рубллик ҳисоб келди. Хонимлар 3000 тўладилар, қайтимини эса чойчақа сифатида қолдирдилар. 

 

Ушбу ҳикоя ҳозирги кунимизда, масалан, ҳашаматли ресторан раҳбари учун мутлақо нормал ҳолат туюлади, аммо шаҳардан анча узоқ бўлган 5 сотихли ҳовли томорқасида етиштирилган қулупнай сотувчиси учун жуда адолатсиз савдо эди. 

 

Айтингчи, нега биз муҳтожлардан бирон нима сотиб олаётганда доимо қудратимизни кўрсатишимиз керак? Нега ёрдамга муҳтож бўлмаганларга сахийлик қиламиз? 

 

Отам эҳтиёжи бор-йўқлигига қарамай, бечора кишилардан маҳсулот сотиб олар, баъзан уларга сўраганидан кўпроқ пул берарди. 

 

Бир сафар ундан сўрадим:

 

 – Дада, нега бундай қиласиз? 

 

Отам жавоб берди: 

 

– Қўли очиқнинг йўли очиқ, болам, доим сахий бўлишга уриниш керак!

 

Интернетдан олинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 54
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 93
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 269
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15622
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6501
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6402
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5769
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5217
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5087
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4480
Ўзбекистон тарихи

//