Афсона


Сақлаш
17:05 / 11.05.2023 0 969

Афсона – кишиларнинг борлиқ, табиат, жамият ва ундаги муносабатлар тўғрисидаги хаёлий тасаввурларини ифода этадиган тушунча. Афсона барча халқларнинг ибтидоий даврдаги асосий дунёқараш шакли бўлиб, у ўша давр кишисининг оламни, ўзини қуршаб олган ташқи дунёни маънавий жиҳатдан ўзлаштиришга бўлган лаёқати, ўзига хос интилишидан дарак беради. Афсона табиат кучларига руҳий тус бериш, уларни жонлантириш, аниқ ҳиссий образларга киритиш, тирик мавжудотлар (инсон, ҳайвонлар) тимсоли, шакл-шамойили орқали тасаввур этиш билан ҳам ифодаланади. Афсонада бир хил нарса-ҳодисаларнинг хусусиятлари бошқа хил нарса-ҳодисаларга бемалол ўтказилар экан, бу хаёл парвозига жуда кенг майдон яратиб берадики, унда хаёл сураётган одам, истаган нарсасини тасаввур этиши мумкин.

 

Афсонанинг асосий шакллари: этимологик – табиат ва борлиқнинг алоҳида жисм-ҳодисаларининг пайдо бўлиши; космогоник – оламнинг пайдо бўлиши; этногоник авлодлар ва уларга дахлдор табиий-биологик жараёнлар тўғрисидаги антропологик одамзоднинг пайдо бўлиши ва эсхатологик – унинг келажаги тўғрисидаги қарашлардан иборат. Афсонанинг муҳим қонуниятларидан бири шундаки, унинг тимсол ва қаҳрамонлари эпосларда ифодаланади ва эпик умумлашмага хос янги хусусиятлар касб этади (масалан, Гомернинг «Илиада» ва «Одиссея»си, Фирдавсийнинг «Шоҳнома»си, халқ оғзаки ижоди маҳсули «Гўрўғли», «Алпомиш» достонлари ва бошқалар). Афсонавий образларсиз жаҳон адабиёти тарихи ва санъатини тасаввур қилиш қийин (Дантенинг «Илоҳий комедия»си, Гётенинг «Фауст»и, Уйғониш даврининг тасвирий санъати ва ҳоказо). Дунёқараш сифатида Афсона илҳом ва ифода шакли сифатида бадиий ижод ва санъатда ўз аҳамиятини сақлаб қолмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16187
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//