Атеизм


Сақлаш
15:05 / 11.05.2023 0 517

Атеизм (юнонча а – инкор қўшимчаси, theos – Худо; Худони, динни инкор этиш) – илоҳий кучларга эътиқод қилишни инкор этиш. Бизда у қадимдан «даҳрийлик», «худосизлик» каби атамалар билан юритиб келинган. Жамиятда Худо ва илоҳий кучларга ишонч пайдо бўла бошлаган даврлардаёқ айни пайтда бундай ҳақиқатларга ишончсизлик ҳам шаклланган. Шу маънода атеистик қарашлар ҳам, теистик қарашлар каби, тафаккур ривожида ўз ўрнига эга. Аммо баъзи ҳолларда улардан бирининг мутлақлаштирилиши иккинчисининг тарафдорларига қарши курашга, давлат ва жамиятлар ҳаётида моддий ва маънавий йўқотишларга олиб келган.

 

Атеизм илк худосизлик тасаввурлари пайдо бўлган қадимги даврлардан ҳозирги кунгача бир неча босқични босиб ўтган. Ҳатто тасаввурлар туфайли кейинчалик дунёвийлик ҳам атеизм деб қараладиган бўлиб, атеизмнинг ўзи эса мутлақлаштирила бошланди. XX асрда большевиклар марксистик атеизм асосида диндан холи жамият барпо этишни мақсад қилиб қўйди. Марксистик атеизм Ўзбекистонда ҳам қанчадан-қанча фожиаларига сабаб бўлди. 30-йилларда республикада «Худосизлар» номи билан ўзбек тилида журнал нашр этилди. Араб алифбоси бекор қилингач, минглаб китоблар ёқиб, кўмиб ташланди, юзлаб масжид ва мадрасалар ёпилди, вайрон қилинди, араб тили ҳамда ислом тарихининг билимдонлари, руҳонийлар, ҳатто оддий мусулмон одамлар ҳам қаттиқ таъқиб ва қувғин остига олинди. Тошкент шаҳрида бутуниттифоқ Илмий атеизм институтининг республикалараро филиали очилди (1981). Тоталитар тузум қулагач, «илмий атеизм» фан сифатида бутунлай йўқ бўлди.

 

Ҳозирги даврда АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатлари аҳолисининг 8–10 фоизи атеист ҳисобланади. Ер юзида майда диний фирқалар кўпайган ва диний экстремизм авж олган бугунги кунда бундай қарашни ўзига муайян эътиқод сифатида қараш анъанаси ҳам кўзга ташланмоқда. Кўпгина халқаро ҳужжатларда, масалан, Инсон ҳуқуқлари декларациясида: «Ҳар бир инсон фикр, виждон, дин ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эгадир» деб ёзилган. Замонавий демократик жамиятларда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам фуқаролар учун ҳақиқий виждон эркинлиги ҳуқуқи, яъни хоҳлаган динига эътиқод қилиши ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик конституциявий асосда кафолатланган. Ушбу тамойилга изчил амал қилинаётгани ҳуқуқий демократик давлат қуриш жараёнида диний ва дунёвий қадриятларни умуммиллий манфаатларимиз асосида уйғун ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//