Асос


Сақлаш
17:05 / 10.05.2023 0 774

Асос (субстанция) – мантиқий тафаккурнинг муҳим шакли ҳисобланган хулоса чиқаришнинг таркибий қисмларидан бири. Нарса ва ҳодисанинг Асоси сабабият қонуни орқали намоён бўлади. Табиат ва жамият ҳодисаларини ўрганиш, билиш, тадқиқ этиш кўп жиҳатдан асос ва асослаш жараёнига боғлиқ. Асослар илмий тадқиқотнинг табиий маҳсули бўлиб, у одатда ихтиролар, кашфиётлар туфайли қарор топади. Моддий оламдаги асослар ўзгариб туриш характерига эга бўлади. Бу масаланинг бир томони бўлиб, иккинчи томони моддий асосларнинг мантиқан якунланган шаклда намоён бўлиши билан боғлиқ. Умуман илмда, турмушда, ҳар қандай мунозара ва муҳокамада, бирор фикрни исботлаш ёки аниқ хулосага келиш учун фойдаланиладиган фикр асос деб юритилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16187
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//