Аския


Сақлаш
16:05 / 10.05.2023 0 862

Аския (арабча) – зийрак, закий, ҳозиржавоб маъноларини англатувчи тушунча. У ўзбек халқ оғзаки ижоди жанрларидан бири бўлиб, унда сўз ўйини, қочириқларга асосланган ҳолда икки ва ундан ортиқ киши ёки гуруҳ халқ йиғинлари (сайл, тўй ва байрамлар)да сўз орқали бир-бирини мот қилиш бўйича мусобақалашади. Тарафлар ўз жавобларини қисқа-лўнда, сермаъно, латиф, таъсирли, жозибали ва кулгули чиқаришга ҳаракат қилади. Жавоб қайтаришда қайси тараф мавзу, жанр доирасидан четлашса ёки сўз танлашда палапартишликка йўл қўйса, енгилган ҳисобланади. Аскиянинг мазмунли, серзавқ, кулгули чиқишида тарафлардан ҳозиржавоблик, бадиҳагўйлик, шунингдек, мавзуга алоқадор кенг ва чуқур маъноли сўзларни топа билиш, юз, кўз, қўл, тана ҳаракатларидан, товуш ва имо-ишоралардан ўринли фойдалана олиш талаб этилади. Аския халқ йиғинлари, оммавий тадбирларда ижро этилгани учун ҳам ўзига хос маънавий таъсир кўрсатиш шаклларидан бўлиб, одамларга эстетик завқ улашиш билан бирга муайян ҳодисаларга муносабатни ҳам шакллантиради. Аския турларини мукаммал эгаллаган, катта давраларда тортиша оладиган кишилар аскиячи, аскиябоз деб аталади. Тарихда бундай кишилар бадиҳагўй номи билан ҳам юритилган. Аскиячи халқ тилини, зарофат санъатини пухта эгаллаган, ҳажв усулларидан усталик билан фойдалана оладиган бўлиши лозим. Аскиянинг пайров, қофия, ўхшатдим, баҳри байт, сафсата, лоф, афсона, лақаб каби турлари бор.

 

Аския ўзбек халқи орасида машҳур бўлиб, унинг тарихи энг қадимги даврлардан бош ланган. Алоҳида жанр сифатида, айниқса, Фарғона водийси ва Тошкентда кенг ёйилган. ХХ асрда бу санъат тури янада оммалашди. Мустақиллик йилларида аския ривожланди ва оммавий байрамлар, тантаналарда аскиячиларнинг чиқишларига кенг ўрин берилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 13
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 223
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11609
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5942
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5358
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5281
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4728
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4149
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3721
Ўқиш пули

//