“Тараққиётга ишониш – тараққиёт юз берганига ишониш дегани эмас”


Сақлаш
16:11 / 05.11.2021 0 818

 

Франц Кафка

 

* * *

Ҳақиқат йўли – бамисли замин узра тортилган дор. Чамаси, бу йўл равон юрмоққа эмас, мудом қоқиниб-тўқинмоққа мўлжалланган.

 

* * *

Бизни доим балоларга дучор этадиган икки катта нуқсонимиз бор: бесабрлик ва бепарволик. Бесабрлиги сабаб одам жаннатдан бадарға этилган, бепарволигидан эса у ернинг йўллари тақа-тақ беркилган. Эҳтимол, барчаси бесабрликнинггина оқибатидир. Бесабрлик орти­дан жаннатдан қувилдик, у сабаб жаннатдан мосувомиз.

 

* * *

Ёвузликнинг жилвагар васвасаси – урушга даъват этишидир.

 

* * *

Сиринг борлигини асло ёвузликка бой берма.

 

* * *

Тошни нега бунча қаттиқ сиқимлаб оламиз? Уни имкон қадар узоққа итқитмоқ учун. Аммо тош тушадиган жойга йўл ҳам олиб боради.

 

* * *

Кучли рақиб қаршисида вужудингда мислсиз жасорат жўш уради.

 

* * *

Мақсад бор-у, унга элтгувчи йўл йўқ; йўл деб ўйлаганимиз эса охир-оқибат ҳеч қаерга олиб бормайди.

 

* * *

Умр сўқмоғида баъзан номақбул ишлар қилишга ҳам тўғри келади; мақбул амалларни эса азал пешонамизга битиб қўйган.

 

* * *

Қаҳру ғазабга эркингни бериб қўйдингми – тамом, у энди сени ўз нағмасига ўйнатгани ўйнатган.

 

* * *

Эзгулик – қайсидир маънода, ҳаловатсизлик деганидир.

 

* * *

Илгарилари нега савол бераман-у, жавоб ололмайман, деб ҳай­рон бўлардим, ҳозир эса сўрашга қандай журъат этган эканман, деб ажабланаман. Негаки мен ўйлаб ҳам ўтирмай шартта савол берар­дим-қўярдим-да.

 

* * *

Одам боласи у қадар ёвуз, баттол эмас аслида. У кўпинча орқа-олди­ни ўйламай иш қилади, оғзига келганини қайтармай гапиради. Оқибат­да билиб-билмай гуноҳ орттиради, ёмонотлиқ бўлади.

 

* * *

Аввал-бошдан шоҳ бўладими ёки унга чопар – уларнинг ўз ихти­ёрига ҳавола этилган эди. Ўйин боласи эмасмиди, бари чопар бўл­моқни ҳавас қилди. Шу боис ҳозир фақат чопарлар бор, улар дунё кезиб, бир-бирига бемаъни хабарларни етказиш билан овора. Бари жон-жон деб бу ғурбатдан воз кечган бўларди, лекин қасам ичмаган­ми, бунга журъат этолмайди.

 

* * *

Ҳақиқат – ҳаётнинг буюк неъматидир. У сотилмайди, насияга берил­майди. У худди гўзаллик ва муҳаббат янглиғ инсонга инъом этилади.

 

* * *

Ҳамма нарса, ҳатто ёлғон ҳам ҳақиқатга хизмат қилади. Соя ҳам қуёшнинг борлигига ишора, ахир!

 

* * *

“Бўлмоқ” (sein) сўзи олмон тилида ҳам мавжудликни, ҳам кимгадир дахлдорликни англатади.

 

* * *

Тараққиётга ишониш – тараққиёт юз берганига ишониш дегани эмас. Акс ҳолда, бу асло ишонч бўлмас эди.

 

* * *

Ҳаётнинг мазмуни унинг абадий эканлигидадир.

 

* * *

Мол-давлат – бевафо, биламан, ўзи омонат нарса боқийликка қан­дай даъво қилсин?!

 

 

Рус тилидан Шоҳсанам таржимаси

 

                                                                                            Тафаккур” журнали, 2015 йил 1-сон,

Соя - қуёш борлигига ишорадир”

 

 

                                                                                                                                                          

 

                                                                                                                           

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 47
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 67
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 115
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 85
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 81
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 8945
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5243
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4853
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4284
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 3758
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3541
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3121
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//