Антропологизм


Сақлаш
17:05 / 05.05.2023 0 1123

Антропологизм (юнонча antropos – инсон, одам; logos – таълимот) – инсон табиат ва жамиятнинг энг олий қадриятидир, деган қарашга асосланадиган ғоя.

 

Унга кўра, одамзод энг етук ва олий мавжудот, бутун борлиқ инсон ва унинг эҳтиёжлари учун яратилган. Жамиятнинг етуклиги инсонга муносабат, унинг учун яратилган шарт-шароитлар билан белгиланади. Фалсафа тарихида антропологизм хилма-хил шаклларда намоён бўлган. Конфуций, Суқрот, Форобий, Беруний ва Навоий сингари мутафаккирлар, XVII–XVIII аср француз маърифатпарварлари, Фейербах ва Ницше каби немис файласуфлари ижодида бу ғоялар ўзининг яққол ифодасини топган. Ҳозирги замонда антропологизм ҳаёт фалсафаси, социал дарвинизм, фрейдизм каби оқимлар вакиллари қарашларида ривожлантирилмоқда.

 

Антропологизм ғоясига таянган замонавий антропология фани доирасида олиб борилаётган учта тадқиқот йўналишини ажратиш мумкин: а) табиий антропология; б) ижтимоий антропология; в) маданий антропология. Табиий антропология асосан эволюцион биология, демография ва археологияга таянса, ижтимоий ва маданий антропология одамзод томонидан яратилган маданият намуналарини тадқиқ этиш билан шуғулланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 137
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 145
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15989
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6693
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6592
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5884
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5325
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5274
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4694
Ўзбекистон тарихи

//