Бир куни...
Антропогенез (юнонча аntropos ва genezis – инсон, келиб чиқиш) – инсоннинг келиб чиқиш ва жисмоний ҳамда маънавий ривожланиш жараёни. Бу жараён тўғрисида турлича фикрлар, дунёвий ва диний қарашлар мавжуд. Дунёвий қараш тарафдорлари (Дарвин, Гексли ва Гегель) инсон олий даражада тараққий этган, одамсимон маймунлардан келиб чиққан, деган қарашни илгари суради. Замонавий фан антропогенезнинг ижтимоий меҳнат назариясини тасдиқламоқда.
Онгли ва маънавиятли инсоннинг пайдо бўлиш ва ривожланиши жараёни бир қанча босқичларга бўлинади. Биринчи босқич австралопитекларнинг (инсоннинг энг яқин аждодлари) Ер юзида яшаши, табиий жисмларни қуроллар сифатида ишлатиши, сўнгра бу қуролларни ясай бошлаши билан изоҳланади. Бу ҳол икки оёқли антропоидларнинг, маънавиятли инсоннинг ҳайвонот оламидан ажралиб чиқишига шарт-шароит туғдирган. Иккинчи босқич, антропогенезнинг бошланғич поғонасидаги вакилларидан – энг қадимги кишилар – питекантроплар ва синантроплардан иборат ибтидоий одамлар шаклланиши билан боғлиқ. Бу даврдаги энг қадимги одамлар маънавиятли бўлиб, мунтазам суратда хилма-хил шакллардаги қўпол тош қуроллар ясаган, биргалашиб ҳайвонларни овлаган, оловдан фойдаланган. Уларнинг авлодлари бўлмиш полеантроплар ёки неандерталлар эса анча мураккаб қуролларни ясаб, дастлабки сунъий иншоотларни (шамол тўсиқларни) яратган, оловни ҳосил қилиш йўлини билган. Юзага келган ижтимоий ишлаб чиқариш одамда онг ва нутқнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган, инсон гавдасини шакллантирган. Инсоннинг қарор топиши юз минг йиллар давом этган (Жанубий-Шарқий, Жанубий, Олдинги Осиё ва Африка). Учинчи босқич – ибтидоий пода шаклидаги одам зотининг жамиятга, неандерталларнинг эса ҳозирги шаклдаги инсонга айланишидан иборат. Диний дунёқарашга кўра, инсонни Тангри тўрт унсурдан яратган. Дунёдаги жамики динларда дастлабки одамнинг яратилиши ва унинг исми бир хилда талқин қилинади.
Хуллас, антропогенез, нафақат табиий жараён, балки ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ўзгаришлар ҳамда одам зотининг такомиллашув жараёни ҳамдир. Ҳозирга қадар бу жараён маънавият ва унинг ривожи нуқтаи назаридан кам ўрганилган ва бу борада тадқиқ этиладиган масалалар кўплигича қолмоқда.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ