Анархизм


Сақлаш
17:05 / 04.05.2023 0 952

Анархизм (юнонча anarchia – бебошлик, ҳокимиятсизлик) – ҳар қандай давлат ҳокимиятини инкор этувчи таълимот бўлиб, XVIII асрнинг охири ва XIX асрда ғоявий оқим сифатида шаклланган. Анархизмнинг асосчиларидан бири инглиз олими Уильям Годвиндир (1756–1836). У «Сиёсий адолат ҳақида илмий иш» асарида жамиятдаги тенгсизлик ва адолатсизликнинг сабаби хусусий мулк эмас, балки давлат ҳокимиятидир, деб ёзади. Анархизм таълимотининг кенг тарқалишида француз файласуфи П.Прудон ва рус олими М.Бакуниннинг таъсири катта бўлган. М.Бакуниннинг фикрича, давлат кишини киши томонидан эксплуатация қилинишини вужудга келтиради. У, давлатни йўқ қилиш орқали эксплуатацияга сабаб бўлувчи ҳуқуқий асослар ҳам барҳам топади, деган фикрни илгари сурган ҳолда давлатга қарши курашиш сиёсатини ишлаб чиққан.

 

XX асрда анархизм ғояларининг ижтимоий тараққиётга зид экани аён бўлди. XIX аср охирида анархизм таъсирида Францияда анархосиндикализм инқилобий ҳаракати пайдо бўлиб, Италия, Испания ва Лотин Америкаси мамлакатларига тарқалади. Унинг доктринаси сиёсий партиялар, ҳокимият ва режалаштиришни бутунлай инкор этишга асосланган бўлиб, ишчилар инқилоби воситасида капитализм тузумини ағдариш ғоясига таянади. Бугунги кунда дунёда бу ғоя тарафдорлари кўп эмас.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 137
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 145
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15989
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6693
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6592
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5884
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5325
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5274
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4694
Ўзбекистон тарихи

//