Алифбе


Сақлаш
15:05 / 03.05.2023 0 873

Алифбе (араб алифбосининг дастлабки икки ҳарфи – алиф ва бе дан олинган) – бирор-бир тилнинг ҳарфлар системаси маълум бир тартибда жойлаштирилган ёзув белгилари (масалан, араб алифбеси, лотин алифбеси) ёки бўғин белгилар (масалан, ҳинд алифбеси – деванагари) мажмуи. Алифбе илк бор милоддан авалги 2000 йил охирларида қадимги угарит ва финикий ёзувининг товуш тизими асосида шаклланган. Фанда бундан илгари Миср иероглифлари саноқ тизими мавжуд бўлган, деган тахминлар мавжуд. Туркий халқларнинг руний (урхунэнасой) ва уйғур ёзувлари бўлган. Уларни акс эттирган ҳарфлар жадвали товуш белгилари ҳақидаги бошқа манбалардаги маълумотлар ҳамда ана шу ёзув воситасида битиб қолдирилган қадимий ёдгорликлар асосида тузилган. Ҳозирги ҳарфий ва айрим бўғин алифбелари финикий алифбесидан, оромий (араб, яҳудий), юнон (лотин ва ҳоказо) ва бошқа алифбелардан келиб чиққан. Араб алифбесига – барча араб мамлакатлари, шунингдек, Эрон, Афғонистон, Покистон, Хитойнинг Шинжон уйғур автоном райони ҳудудида яшайдиган халқлар, шунингдек, туркий халқларнинг XIII– XX аср бошларигача бўлган ёзув тизимида; лотин алифбесига – Америка ва, Австралия қитъасидаги барча халқлар, Европанинг кўпчилик халқлари, Осиё ва Африкадаги баъзи халқлар (Индонезия, Туркия ва бошқа) ёзув тизимида; кирилл алифбесига – Европа, Осиёдаги баъзи халқлар ёзув тизимида; ҳинд бўғин алифбесига – Ҳиндистондаги кўпгина элатлар ёзув тизимида амал қилинган ва амал қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 60
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 96
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 272
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15642
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6503
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6409
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5772
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5224
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5094
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4493
Ўзбекистон тарихи

//