Аймоқ


Сақлаш
17:05 / 02.05.2023 0 803

Аймоқ – мўғил ва туркий халқларда қадимги йирик уруғлардан ажралиб чиққан, турли-туман ҳудудларда яшаса-да, ўзаро қонқариндошлик асосида боғланган инсонларнинг ижтимоий бирлигини англатувчи тушунча.

 

Аймоқ атамаси бугунги кунда Бурятия ва Олтой ўлкаларида кичик маъмурий ҳудудлар – туман маъносида ишлатилади. Бу сўз мўғил тилида ҳам бўлиб, нисбатан каттароқ маъмурий-ҳудудий бирликни билдиради. XV– XVI асрларда Фарғона водийси ва Қашқадарё воҳасида яшаган туркий қабилалардан бири аймоқлар деб аталган. Асрлар ўтиши билан улар миллатимиз таркибига сингиб кетган. Фақат кичик бир бўлаги асримиз бошларигача ўз номини сақлаб келган. 1924 йилги аҳоли рўйхати маълумотларига кўра, ўша вақтда ҳозирги Қашқадарё вилояти ҳудудида яшаган кишилардан 4 мингга яқини ўзини аймоқ уруғининг вакили деб кўрсатган. Аймоқ атамаси бир қанча қабила ва уруғлар иттифоқи маъносида ҳозирги Афғонистоннинг шимолида яшовчи баъзи кишиларга нисбатан ҳам ишлатилади. Бу ердаги аймоқлар таркибига форс тилида сўзлашувчи аҳоли ҳам киради. 1959 йилги аҳоли рўйхатига кўра, Афғонистонда 50 минг, Эронда 30 минг Аймоқ уруғига мансуб аҳоли яшаган. Таркибида аймоқ сўзи иштирок этадиган уруғ-аймоқ атамаси оддий мулоқот жараёнида барча қариндош-уруғлар мажмуасини ифода этади. Аммо расмий нутқ ва раҳбарлик фаолиятида бу тушунча кадрларни қариндошлик, оилавий яқинлик асосида танлаш ва мансабга кўтаришдек салбий ҳолатни билдиради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16188
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//