Азамат


Сақлаш
17:05 / 02.05.2023 0 709

Азамат (халқ) – араб тилидан ўзлашган буюклик, катталик маъноларини англатувчи, фахр, ғурур туйғусини ифодаловчи сўз. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида азамат сўзининг бир неча маъноси келтирилади. Яъни, ҳайбатли, улкан маъносидан ташқари, куч-қувватга эга, қудратли; ғайрат-шижоатли, ботир, мард; жисмонан етук, забардаст кабилар. Бундан ташқари, бу сўз бирор шахснинг шундай белги хусусиятини аниқловчи бўлиб ҳам келади. Шу билан бирга эркак кишининг исми сифатида ҳам туркий тилларда сўзлашувчи халқлар тилида учрайди. Айниқса, қозоқ халқида азамат сўзи киши исмидан ташқари бевосита эр йигит, навқирон эркак маъносида ҳам қўлланиб, жуда оммалашиб кетган фаол тушунчадир. Мазкур тушунчанинг белги-хусусият жиҳати ва бевосита нисбат бериб қўлланилиши сўзлашув нутқи билан бирга поэтик нутқда ҳам кўп қўлланилади. Масалан, буюк ўзбек шоири Ғафур Ғуломнинг ватан ҳақидаги шеърида «Сен минглаб азамат, ботирга доя, Арслон йигитларинг бари сеники» деб, шоир азамат сўзини бевосита йигит маъносида ишлатади. Айнан шу тушунчани халқ билан боғлаш, хусусан, ўзбек халқига нисбат бериш кейинги йилларда ОАВда, шоир ва адибларнинг асарларида кўп учрамоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 212
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15168
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6174
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5677
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5121
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4831
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4231
Ўзбекистон тарихи

//