Аёллар ҳуқуқи


Сақлаш
16:05 / 02.05.2023 0 500

Аёл – яратганнинг буюк мўъжизаси, фарзанд кўрувчи она, никоҳ муносабатларида турувчи инсон; 2) эркакка қарама-қарши жинсдаги шахс, хотин киши; 3) қизалоқ ёки қиз боладан фарқ қилувчи, балоғатга етган катта ёшдаги шахс. Аёлга кўп ҳолларда эркакнинг жуфти, умр йўлдоши, она сифатида қаралади. Аёлларни, жамиятдаги ўрни ва аҳамиятига кўра, алоҳида ижтимоий гуруҳ сифатида тавсифлаш ҳам мумкин. Бунда аёллар билан боғлиқ ижтимоий масалалар, уларнинг билим олиши, касб эгаллаши, бандлиги, мавқеи, эркаклар билан ҳуқуқий тенглиги, болалар тарбияси, оилани мустаҳкамлашдаги ўрни каби масалаларга алоҳида аҳамият қаратилади.

 

Бугунги кунда жамият ривожида жисмоний куч ишлатиладиган соҳаларнинг қисқариши аёллар меҳнатидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириб юборди. Аёллар анъанавий ишлаб чиқариш соҳаларидан – тўқимачилик, озиқ-овқат, тикувчилик билан бир қаторда, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, спорт, савдо-сотиқ соҳаларида ишлай бошлади. Аёлларга хос зукколик ва саранжомлик, тиришқоқлик бўлмаганида, саноатнинг замонавий тармоқлари – радиоэлектроника, приборсозлик, электротехникани ривожлантириш қийин кечар эди. Аёлларнинг ижтимоий меҳнатда бандлик даражаси уларнинг иккита муҳим вазифаси – оналик мақоми ва муайян касбга эга ходима сифатидаги куч ва қобилиятини баҳолаш билан белгиланади. Ҳозирги кунда бу икки вазифани уйғунлаштириш «Аёллар масаласи»нинг моҳиятини ташкил этади. 

 

Аёллар ҳуқуқи – аёл жинсига мансуб шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий, маънавий, сиёсий ва бошқа ҳуқуқлари мажмуи; аёлларнинг умумий инсон ҳуқуқларига мос ҳамда уларнинг ижтимоий ва оиладаги мақомини назарда тутадиган ўзига хос ҳуқуқ ва эркинликларини англатувчи тушунча. 1945 йилдан бошлаб аёллар ҳуқуқи халқаро ҳуқуқ томонидан тартибга солинувчи муҳим объектлардан бирига айланди. БМТ Низоми эркаклар ва аёллар тенглигини умумий шаклда мустаҳкамлади. Бу ҳуқуқлар 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 16-моддасида эркак ва аёлнинг никоҳ масаласидаги тенглиги ҳақидаги қоида ўз аксини топди. Ўзбекистон Республикаси ушбу декларацияни ратификация қилган ва Конституциямизнинг 18-моддасига биноан мамлакатимиз фуқаролари, жинсидан қатъи назар, қонун олдида тенгдир. Мамлакатимизда бу борада кўплаб ишлар амалга оширилмоқда, аёлларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини тўла-тўкис рўёбга чиқариш, уларнинг эркинликларини таъминлаш давлат ва жамиятнинг устувор вазифасига айланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//