Бир куни...
Адолатсизлик – адолатга зид бўлган ижтимоий-маънавий ҳолатни ифодалайдиган тушунча. Адолат меъёрлари, қонун ва жамият тамойилларининг бузилиши, маънавий тамойилларга амал қилмаслик адолатсизликни келтириб чиқаради. Адолатсизлик ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва бошқа шаклларда намоён бўлади. У гоҳида бутун жамиятга, баъзан шахслар ёки ижтимоий субъектларга (синф, гуруҳ, партия, миллат, давлат ва бошқа) нисбатан бўлиши мумкин. Тарихда адолатсизликнинг хилма-хил кўринишлари учрайди, чунончи, босқинчилик урушлари, колониализм сиёсати, халқларни она юртидан зўрлик билан кўчириш, муайян халқ ёки миллатга нисбатан геноцид уюштириш, миллий маданиятидан жудо қилишга интилиш, унинг бошига бўҳтонлар ёғдириб, ёмонотлиқ қилиш ва таҳқирлаш ва шу кабилар. Адолатсизлик нисбий тушунча бўлиб, унинг бошқа шакллари ҳам учраб туради.
Адолатсизликнинг баъзи шакллари қуйидагилар:
1. Протекционизм (лотинча рrоtectio – ҳимоялаш) – ижтимоий ҳаёт учун хавфли бўлган иллат. Махсус адабиётларда протекционизм юқори мансаб ва мавқега эга бўлган шахс томонидан ўзга шахснинг муаммоларини ҳал қилиш учун ноқонуний ҳомийлик кўрсатиш сифатида талқин этилади. Шунингдек, у ҳокимиятни ғаразли мақсад йўлида ноқонуний қўллаш билан боғлиқ ҳолат тарзида ҳам изоҳланади.
2. Бюрократизм (юнонча byro – девонхона, kratos – кучқудрат, ҳокимият) – ҳокимиятни суистеъмол қилиш, тўрачилик, расмиятчилик йўли билан муаммонинг ечимини атайлаб мураккаблаштиришни англатади. У жамиятнинг демократлашувига нисбатан жиддий тўсиқ ҳисобланади. Бюрократия ҳал этил маган ижтимоий муаммоларнинг янада мураккаблашувига, баъзан ҳатто кескинлашувига олиб келади. Кўпинча, у ўзи учун муайян имтиёзларни ноқонуний равишда жорий этишга уринади. Иш жараёнидаги зўравонлик, ишни яхши билмаслик, мансабдорларга кўр-кўрона итоат этиш, расмиятчилик, сансалорлик, буйруқбозлик, кўзбўямачилик каби иллатлар сохта обрўга интилиш, фисқу фасод, такаббурлик, одамларга беписандлик, ёлғон гапириш, шароитга мослашиш орқали пардаланади, натижада протекционизм, маҳаллийчилик, буйруқбозлик каби салбий ҳолатлар юзага келади.
3. Маҳаллийчилик. Маҳаллийчилик бирон-бир ҳудудга мансубликка асосланган салбий ҳолатдир. У жамият ҳаётининг муҳим соҳаларини ўргимчак тўридек ўраб олиб, соғлом фикр, юксак тараққиёт, умумиллий бирлик ва ҳамжиҳатлик йўлида ғов бўлиши туфайли ўта зарарлидир.
4. Боқимандалик. Эски тузумнинг оғир асоратларидан бири бўлиб, бозор механизмларининг тараққий топиши билан тобора заифлашиб боради. Боқимандалик ўзини ўзи муносиб баҳолай олмаслик, ўз қобилияти ва жамиятдаги ўрнини нотўғри тушуниш оқибатидир. Жамиятда боқимандаликнинг кучайиши икки хил салбий ҳолатга олиб келади. Биринчи ҳолатда шахс ўз хизматларини ортиқча баҳолаб юборади. Натижада у «одамлар менинг олдимда қарздор» қабилидаги сохта тасаввурлар билан ўзига кўпроқ имтиёзлар талаб қила бошлайди. Иккинчи ҳолатда эса шахс ўз имкониятларини етарли баҳолай олмайди ва шу тариқа ношуд, ташаббусдан йироқ, иродасиз одамга айланиб, «Берсанг – ейман, урсанг – ўламан» деган нақлдаги аянчли ҳолатга тушиб қолади. Боқимандаликнинг илдизлари аввало тарбиядаги нотўғри ёндашув билан боғлиқ. Иккинчидан, шахснинг ижтимоийлашув жараёнида узилиш юз бериши, унинг ижтимоий муносабатларга тўла жалб этилмаслиги оқибатида келиб чиқади. Бундай кимсалар умрбод «давлат ёки бошқалар мени боқиши керак» деган кайфиятда кун кечиради. Боқимандаликка йўл қўймаслик учун ҳар бир ота-она ўз фарзандини, таълим-тарбия муассасалари (боғча, мактаб, лицей ёки коллеж, институт ёки университет) эса ҳар бир ўқувчини, талабани мустақил фикрлайдиган, масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ҳуқуқ ва бурчини яхши англайдиган, ёшлигидан замонавий касб-ҳунарларни эгаллаган, меҳнаткаш ва фаол, бунёдкор инсон этиб тарбиялаши лозим. Бугунги давр одамлардан доимо ҳаётга фаол муносабатда бўлиб яшашни талаб этмоқда. Негаки, соғлом рақобат муҳитига асосланган бозор муносабатлари ўз заиф, куч-қуввати бўлатуриб, «Олма пиш – оғзимга туш» деб кимнингдир ёрдамига кўз тикиб яшайдиган кимсаларни ҳаётнинг ўзи четга суриб ташлайди.
Шундай экан, яратилган имкониятлардан фойдаланиб, ҳар бир фуқаронинг ўзи учун, ўз оиласи учун самарали меҳнат қилиши, ўз имкониятларига таянган ҳолда изланиб, интилиб яшаши бугунги ҳаёт мезонидир.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ