Адоват


Сақлаш
15:05 / 02.05.2023 0 706

Адоват (арабча душманлик) – ўзаро ёвлашиш, узоқ вақт давомидаги кек сақлаш, нафрат ва гина-кудурат асосидаги душманлик. Адоватнинг асосида аксарият ҳолларда бир хил эҳтиёж ва манфаатга эга бўлган, иш асосида рақибга айланган одамларнинг тўқнашуви ётади. Рақиблардан бирининг эҳтиёжи қондирилиши иккинчисининг манфаатига зид келиши ва душманликка сабаб бўлиши мумкин. Бунда томонлардан бирининг ичи қоралиги, ғаразли нияти, бадбин ва кўролмаслиги ҳам адоватга сабаб бўлиши мумкин. Адоват инсоният тарихида адоватлар давомида кузатилаётган ҳодиса бўлиб, баъзида даҳшатли уруш ва қирғинларга сабаб бўлган.

 

Турли давлатлар ўртасидаги адоватлар одатда бирон ҳудудни эгаллаш, табиий бойликларга эгалик қилиш мақсадида амалга оширилган. Кундалик ҳаётда турли шаклларда намоён бўлади. Улар маълум маънода психологик асосга ҳам эга. Яъни, одамларнинг истеъдод ва қобилияти, моддий, маънавий имкониятлари ҳар хил бўлиши, шу асосда уларнинг баъзилари ҳаётда кўпроқ, баъзилари эса камроқ муваффақиятга эришиши ҳам уларда бир-бирига нисбатан ҳасад ва адоватнинг уйғонишига сабаб бўлади. Бунда шахснинг қандай тарбия кўргани, ижтимоий омил ҳам муҳим роль ўйнайди. Агарда инсон бошқаларнинг ютуғига ҳасад эмас, ҳавас билан қараб яшашга ўрганган бўлса, табиийки, жамиятдаги кўпгина адоватларнинг олди олинган бўлади. Айниқса, «Ҳасад эмас, ҳавас енгади», «Ҳасаднинг умри қисқа», «Ҳавас бор жойда ҳасадга ўрин йўқ», «Бир кун жанжал бўлган жойда қирқ кун файзбарака бўлмайди» каби ҳикмат ва мақоллар руҳида тарбия топган халқимиз ҳасад ва адоватни қоралаб, меҳр ҳамда ҳавасга асосланган интилишларни қўллаб-қувватлаб келади. Бу эса жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашнинг муҳим омилларидан биридир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 212
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15168
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6174
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5677
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5121
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4831
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4231
Ўзбекистон тарихи

//