Агностицизм


Сақлаш
15:04 / 26.04.2023 0 822

Агностицизм (юнонча аgnostos: а – инкор, gnostos – билиш, билишни инкор этиш) – табиат ва жамият қонуниятлари моҳиятини билиш имкониятларини рад этиб, билимнинг воқеликка мувофиқ эканини исботлаш мумкин эмас, деб ҳисоблайдиган фалcафий таълимот.

 

Антик скептицизм ва ўрта асрлардаги номинализм негизида пайдо бўлган. XIX–XX асрлар ижтимоий тафаккурида, айниқса, марксистик фалсафада мазкур таълимот сунъий тарзда соддалаштирилиб, унга тўлиқ билишни инкор этувчи таълимот сифатида баҳо берилган. Ваҳоланки, бу таълимот вакиллари объектив борлиқни билиш мумкинлигини бутунлай рад этмайди, билим ва тафаккурининг чекланганини таъкидлайди, холос. Ҳақиқатан ҳам, дунёни мукаммал билиш мумкин эмас, инсон дунёнинг сиру синоатини қанчалик чуқур ўрганмасин, унинг тубига етиб боролмайди, бу оламнинг ҳадди-ҳудуди бўлмагани каби, у ҳақдаги билимлар ҳам чексиздир. Қадимги юнон фалсафасида скептицизм шаклида, пайдо бўлган (Протагор, Пиррон каби файласуфларнинг қарашлари асосида). Агностицизм кейинчалик инглиз донишманди Давид Юм ва немис файласуфи Иммануэл Кант ва бошқа Ғарб олимлари томонидан ривожлантирилган.

 

Агностикларнинг фикрича, дунёни яхлит ва бир бутун ҳолда билиб бўлмайди. Инсон унинг бир қисминигина билишга қодир, холос. Улар ўз фикрини оқибатнинг сабабдан фарқ қилиши билан асослаб беришга уринади. Улар оқибат сабабдан фарқ қилади, шунинг учун нарса ҳодисаларнинг моҳиятини англаш мумкин эмас, деб ҳисоблайди. Бу оқим намояндалари объектив равишда мавжуд бўлган сабаб ва оқибат ўртасидаги боғлиқликни исботлаш мумкин эмаслигига асосланиб, апостериор, яъни тажрибадан олдинги билим воситасида, шунингдек, мантиқ йўли билан ҳам оқибат ва сабаб ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш мумкин эмас, деган ғояни илгари суради. Д.Юмнинг фикрига кўра, табиат мўъжизалар китобини тўлиқ очмайди, бизга объектларнинг айрим ташқи сифатларини ўрганиш имконини беради, холос. XIX асрда агностицизм ғояси турли йўналишларда ривожлантирилди. Масалан, И.Мюллернинг агностицизми (физиологик идеализм), Г.Гельмг ольцнинг иероглифлар агностицизми, вульгар материалистлар (Л.Бюх нер, Я.Молешотт)нинг агностицизми А.Пуан каренинг конвенциализми, XX асрда эса П.Юшкевичнинг «праксеологик» агностицизми бунга яққол мисол бўла олади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 212
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15168
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6174
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5677
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5121
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4831
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4231
Ўзбекистон тарихи

//