Абад


Сақлаш
15:04 / 25.04.2023 0 763

Абад (арабча) – боқий, мангу, охири, ниҳояси йўқ, макон ва замон таъсиридан холи, доимий барқарор, ҳеч қачон йўқ бўлмайдиган деган маъноларни англатадиган, азалнинг давомийлигини ифода этадиган тушунча. Айрим таълимотларга кўра, азал ва абадда устувор бўлиш фақат Худога хос, бошқа ҳамма нарса ўткинчи, яъни улар азалу абад ўртасида мавжуд бўлади. Она тилимизда абад сўзи негизида шаклланган бир қанча тушунчалар мавжуд. Чунончи, тоабад, обида сўзлари шулар жумласидандир. Масалан, халқимизнинг ўлмас салоҳияти билан яратилган ноёб моддий ва маънавий ёдгорликларга нисбатан айнан обида сўзи қўлланади. Бу жиҳатдан халқимизнинг энг қадимги даврлардаги ҳаётий тажрибаси, диний, ахлоқий, илмий, адабий қарашларини ифода этадиган «Авесто» китоби бебаҳо маънавий обида бўлиб ҳисобланади.

 

Абадий қадриятлар – инсон, миллат, жамият ҳаёти ва фаолияти учун доимий равишда зарур бўладиган қадрият шаклларини ифодалайдиган тушунча. Оила, маҳалла, давлат ва жамият институтлари, она тили, дин, авлодлар ўртасидаги ворисийлик, тарих ва тарихий хотира, тинчлик, барқа рорлик, озодлик ва фаровонлик каби инсон учун ҳамма вақт зарур бўладиган, ҳеч қачон ўз қадрини йўқотмайдиган энг юксак тушунча ва тамойиллар абадий қадриятлар сифатида намоён бўлади. Бу қадриятлар асрлар давомида дунёдаги буюк маърифатпарвар аллома ва мутафаккирларнинг эътиборида бўлиб келган.

 

 

Хусусан, халқимизнинг бебаҳо маънавий мероси бўлмиш «Авесто» китобидаги «Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал» тамойили, Имом Бухорий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Алишер Навоий сингари улуғ аждодларимизнинг асарларида ифода этилган адолатли жамият, комил инсон, тинчлик ва фаровонлик ғоялари бугунги кунга қадар ўз аҳамиятини йўқотмасдан келмоқда. Ҳамма замонларда ҳам абадий қадриятларларни асраб-авайлаб, келгуси авлодларга безавол етказиш учун тинимсиз кураш олиб борадиган фидойи инсонлар билан бирга, бу йўлда тўсиқ бўладиган, абадий қадриятларларни сохталаштириб, одамзодни асл инсоний қиёфасидан маҳрум этишга уринадиган вайронкор кучлар ҳам албатта бўлади. Ҳозирги мураккаб глобаллашув замонида абадий қадриятларни сохталаштиришга қаратилган ана шундай таҳдид ва хатарларнинг моҳиятини, ғаразли мақсадларини ҳар томонлама очиб, уларга қарши курашиш муҳим аҳамият касб этади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16188
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//