Ўзбекчилик


Сақлаш
17:04 / 20.04.2023 0 847

Ўзбекчилик – ўзбек миллатига хослик, унинг маънавияти, маданияти, анъана, урф-одатлари билан узвий боғлиқликни англатувчи тушунча. Ўзбекчилик кенг маъноли тушунча, ўзбек миллатига мансуб кишиларнинг феъл-атвори, юриш-туриши, сўзлаши, кийиниши, хатти-ҳаракати, одатларида ҳам унга хос кўплаб жиҳатларни кузатиш мумкин. Миллий маънавиятимизнинг асосий устунларидан бўлган «ахлоқ», «одоб», «маданият» ва «маърифат» сўзлари, аввало, ўзбекчиликга хосликни талаб қилади. Бу тушунчанинг ўзбекчилик анъаналари асосида шаклланиши юксак миллий маънавиятга етишишнинг энг самарали йўлидир.

 

Инсоннинг ўзи яшайдиган жамиятга оид расм-русумларни ҳурмат қилиши, ўзбекчилик анъаналари доирасида ҳаёт кечириши, шундан фахр-ифтихор туйиши, юрти, юртдошларига бўлган муносабати унинг маънавиятини белгиловчи омиллардандир. Шулардан келиб чиқиб, ўзбекчиликни миллий қадрият деб айтиш мумкин. Ўзбекчилик анъаналарининг (меҳмондўстлик, олижаноблик, атрофдагиларга ҳурмат-эътибор, яқинларни қадрлаш) бошқа халқ маънавияти, маданиятига таъсири, инсоният манфаатларига хизмат қилиши унинг умуминсоний хусусияти ҳисобланади. Мустақиллик йилларида ўзбекчилик тушунчаси билан боғлиқ кўплаб миллий қадриятлар юзага чиқди. Чунки ўтган даврда «совет халқи» деган мавҳум тушунча остида Иттифоқдаги барча халқ ва элатларни (этник хусусиятлари, урф-одат ва анъаналарига хилоф равишда) бир ягона ижтимоий бирликка мансуб деб билиш, бунда уларнинг асрлар давомида шаклланган барча ўзига хосликларини бир-бирига сингдириб, йўқотиб юбориш мақсади назарда тутилган эди.

 

Бугун изчил давом этаётган ислоҳотларнинг бош мақсади халқимизнинг ўз-ўзини англашига, ўз миллий қадрият ва анъаналарини тиклашига қаратилди. Ўз-ўзини англаш эса ўзбек халқининг ўзбеклигини англаш, «Ўзбекчилик»нинг қандай ҳодиса эканини билиш, шу этник бирликка мансуб улуғ шахсларнинг буюк бунёдкорлик ишлари, яратган ва авлодларга қолдирган моддий, маданий-маърифий меросга ворислик ҳиссини туйиш билан белгиланади. Маълумки, Ўзбекчилик тушунчаси айни чоғда ғурур, ифтихор туйғулари учун ҳам асос сифатида хизмат қилади. Шу билан бирга, ўзбек миллатига мансуб одам ўзбекона андиша, соддалик ё бирор бошқа сабаб билан ножўя иш қилиб қўйган пайтда «Ўзбекчилик-да» деган ибора қўлланиб, жонли мулоқотда бу сўз баъзан салбий маънода ҳам қўлланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 50
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 92
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 268
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15592
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6492
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6394
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5765
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5214
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5081
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4471
Ўзбекистон тарихи

//