Анимизм


Сақлаш
16:04 / 20.04.2023 0 1877

Анимизм (лотинча anima – руҳ, жон) – тирик мавжудотлар, предмет ва ҳодисаларнинг гўё руҳ ҳамда жонга асосланиши ҳақидаги тасаввурларни англатади. Анимизм барча ибтидоий диний тасаввурларнинг негизини ташкил этади. Анимизмда моддий объектлар руҳий мавжудотлар дунёси билан тўлдирилган бўлади.

 

Анимизм атамаси илк бор немис олими Шталь (1708) томонидан илмий муомалага киритилган. 1871 йилда анимизм атамаси инглиз олими И.Тэйлор томонидан этнография фанида қўлланади. Г.Шталь анимизмни ҳаётнинг бошланиши ҳақидаги таълимот деб тушунган, Тэйлор эса уни нафақат жон ва руҳларга ишониш, балки диннинг келиб чиқиши ҳақидаги таълимот, танадан жоннинг ажралиб чиқиши, диннинг асоси деб ҳисоблаган. Р.Маретт, Фрезер, Л.Штернберг каби файласуфлар анимистик дунёқарашни жодугарлик, афсунгарлик ҳамда бутун табиатни жонлантириш (аниматизм) ҳақидаги тасаввурлар деб талқин этган. Ибтидоий одамлар инсон вафот этганидан кейин унинг руҳи чақалоққа ўтади, руҳи ўзи яшаган жойда бўлади, деб билган. Абадий руҳ ҳақидаги тасаввур шу даврда пайдо бўлган. Анимизм дин ҳақидаги мифологик ривоятлар негизида вужудга келди.

 

XIX асрнинг 70–80-йилларидан анимизм кенг ўрганила бошланди. Ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлаб айрим католик черкови вакиллари (Шмидт ва бошқа), Маретт ва Вундт сингари олимларда анимизмни чекланганликда бир томонлама ҳукм чиқаришда айбловчиларга қарши кураш олиб борди. Анимизм ўз ривожида барча динларга таъсир қилиб, турли мамлакатларга тарқалди. Анимизмнинг таъсири Марказий Осиё мусулмонлари ҳаётида учраб турадиган айрим маросимларда, жумладан, марҳумлар шаънига турли худойилар, хатми Қуръон, ис чиқариш каби удумларда сақланиб қолган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 137
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 146
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15999
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6701
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6594
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5887
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5325
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5275
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4697
Ўзбекистон тарихи

//