Инстинкт


Сақлаш
16:04 / 20.04.2023 0 776

Инстинкт (лотинча instinctus – қўзғатиш; илҳом) – тилак, майл, тирик организмнинг ташқи ва ички муҳит таъсирларига нисбатан онгсиз равишда, аммо туғма, мақсадли ҳаракатлари йиғиндиси; рефлекслар.

 

Инстинкт мавзуси зоопсихологияда чуқур ўрганилади ва унинг қуйидаги турлари қайд этилади:

1) озуқа топиш ва озиқланиш;

2) ҳимояланиш;

3) пода (гала) бўлиб яшаш;

4) насл қолдириш;

5) ўз наслига ғамхўрлик.

 

Дунёдаги ҳар бир жонзот инстинкт асосида яшайди. Инстиктив хулқда рефлекслар бирин-кетин амалга ошади. Ч.Дарвин «Турларнинг келиб чиқиши» асарида инстинкт мавзусига катта боб бағишлайди. Унга кўра инстинкт «турларнинг танланиш хусусияти асосида вужудга келган, яшаш учун кураш натижасида давом этаётган хатти-ҳаракатлар йиғиндисидир. Инстинкт табиий шароитнинг ўзгаришига қараб ўзгариб ва мослашиб бораверади». Ч.Дарвиннинг фикри бўйича, инстинктлар маълум бир тур учун хулқ-атворнинг стереотип ҳаракатларидир (масалан, ариларда уя қуриш). Бундан ташқари, Инстинкт ҳайвонни фаолиятга ундовчи импульс, майл вазифасини бажаради. З.Фрейднинг қарашлари ҳам Дарвин концепциясига ўхшайди. Фрейд инсонларни маълум бир мақсадни кўзлаб яшашга улардаги ички майл ва интилишлар мажбур қилади, деган фикрни ёқлаган. Лекин у инстинктлар фақат эҳтиёжларни қондиришга хизмат қилади, деган қарашга қарши чиққан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16188
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//