Генетика


Сақлаш
16:04 / 19.04.2023 0 904

Генетика (юнонча genesis – келиб чиқишга оид) – организм ирсияти, ўзгарувчанлиги қонуниятлари ҳамда уларни бошқариш усуллари тўғрисидаги таълимот.

 

Генетика фан сифатида генлар кашф этилганидан кейин (Мендель, 1866) шакллана бошланган. Ирсиятнинг хромосома назариясининг яратилиши (Морган, 1910) ва бу назариянинг генларнинг хромосомаларда жойлашганлигини кўрсатиб берганлиги биологияда генетиканинг қарор топиши йўлида янги қадам бўлди. Ташқи муҳит омиллари таъсири остида ўзгарувчанлик генларнинг туб хоссасидир. 1944 йилда оқсил эмас, балки нуклеин кислоталар генетик информациянинг муҳим манбаи экани асослаб берилди. ДНК молекулаларининг физикавий, кимёвий ва генетик моҳиятининг Уотсон ва Крик томонидан очиб берилиши (1953) туфайли ҳозирги замон молекуляр генетикаси ва молекуляр биологияга асос солинди.

 

1926 йилда янги йўналиш – популяциялар генетикаси вужудга келди. Генетика назарияси ва амалиётининг ривожланиш истиқболлари ҳужайралардан ажратилган генларнинг кимёвий синтези борасида олиб бориладиган тадқиқотлар натижаларига боғлиқ. XX аср сўнгги чорагида инсон генетикаси соҳасида кенг кўламли изланишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ген муҳандислиги соҳасида олиб борилаётган изланишларда инсон ирсиятини ўзгартириш ҳамда клонлаштиришнинг маънавий-ахлоқий масалаларига эътибор кучайиб бормоқда. Мамлакатимизда гендер тенг лигини таъминлашга қаратилган махсус стратегия қабул қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16188
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//