Бир куни...
Токсикомания (юнонча заҳар, ақлсизлик, иштиёқ, берилиш) – ижтимоий-маънавий бузилиш шаклларидан бири, интоксикация табиатидаги руҳий касалликлар гуруҳи, психотроп кайф бериш самарасига эга табиий ёки сунъий моддаларга одатланиш, уларни мунтазам ёки вақти-вақти билан истеъмол қилиш.
Токсикомания ижтимоий касалликлар тоифасига киради ва инсоннинг ўзи учун ҳам, жамият ва қонунчилик учун ҳам хавфли ҳисобланади. Намоён бўлиши уч синдром билан тавсифланади:
1) наркотик таъсири, меъёри ошиб кетганида, қаршилик қилиш белгиларининг ўзгарганлик синдроми (модда киритилганда юзнинг буришиб-тиришиб кетиши, барбитларни истеъмол қилганда қайт қилиш ва ҳоказо), бу – гиёҳвандликда, масалан, бошланғич меъёрдан бир неча юз баробар ошиши, истеъмол шаклининг ўзгариши (токсик меъёрнинг ҳар куни қабул қилиниши – масалан, бир кунда наркотик модданинг бир неча марта организмга киритилиши ёки барбитларни сурункали қабул қилиш), маст бўлиш шаклининг ўзгариши (кайфнинг бошланғич сархуш қилувчи самарасининг тезда йўқолиши, токсикоманнинг руҳий ва жисмоний ночор ҳамда ногиронлашган аҳволга кириши);
2) руҳий боғланиб қолганлик синдроми (бунинг таркибига наркотик модда хумори устунлик қилган ҳолда у билан бир вақтда бу истакка қарши руҳий кураш хоҳиши ҳам мавжуд бўлиши), руҳий хушнудлик ҳолати, бу интоксикация туфайли юз беради, у бўлмаганда нохуш руҳий ҳолат намоён бўлади;
3) табиий боғланиб қолганлик синдроми (бунда очлик ёки чанқоқлик сингари, лекин унга қарши ҳеч қандай курашсиз, бутун диққат-эътиборини наркотик топиш ва қабул қилишга қаратиш), меъёр устидан назоратни йўқотиш баъзан қисман, баъзан ўлимга олиб келувчи миқдорда меъёрни ошириб юбориш, хумор синдроми, интоксикация ҳолатидаги жисмоний тетиклик – фақат шундагина мижоз ўзини озми-кўпми яхши, яъни токсикомания бошлангунгача бўлган ҳолатга яқин сезади, у тарқалгандан сўнг ўзини тушкун, мажруҳдек ҳис этади.
Токсикомания сўзсиз руҳий хасталик ва шахснинг таназзулига олиб келади, умрни ўртача 20–35 йилга қисқартиради. Жиноий ишларга аралашиш хавфини кескин оширади. Токсикомания инсоннинг маънавий дунёқараши издан чиққанлиги ёки пастлигини ҳам билдиради. Токсикомания берилган шахслар на дунёвий, на диний жиҳатдан уни қораловчи манбаларга эътиборсиз, демакки, маънавий жиҳатдан қилаётган ишининг моҳиятини тушунишдан йироқ бўладилар. Бундай шахсларни йўлдан қайтаришда дори-дармон воситаси билан бир қаторда маънавий-руҳий тушунтириш ишлари ҳам йўлга қўйилади ва кўп ҳолларда маънавий тарбия, тушунтиришдан яхши натижа олинади.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ