Характер


Сақлаш
17:04 / 17.04.2023 0 3091

Характер (юнонча charaktir – белги, ажратувчи сифат, хислат) – ижтимоий муҳитда таркиб топадиган, шахснинг теварак-атрофдаги воқеликда ва ўз-ўзига муносабатларида ифодаланадиган, унинг муайян вазият ва шароитда намоён бўлувчи хатти-ҳаракатларини белгилаб берадиган барқарор, турғун руҳий хусусиятларининг мажмуаси.

 

Характер хусусиятлари келиб чиқишининг физиологик шароитларидан бири – бу кўчиш механизми асосида турли динамик стереотипларнинг ҳосил бўлишидир. Темперамент типи характернинг индивидуал ўзига хос хусусиятларининг пайдо бўлишидаги муҳим психологик шароитлардан бири. Инсон характерининг айрим хусусиятларининг ўзаро боғлиқ, бир-бирига тобе яхлит организми унинг тузилмаси (структураси) дейилади. Руҳий хусусиятларнинг ўзаро боғланган тизими симптомокомплекслар ёки факторлар деб аталади.

 

Характер хусусиятларининг 4 та тизими мавжуд:

 

1) жамоага, гуруҳга, айрим инсонга нисбатан муносабатларни ифодаловчи хусусиятлар (яхшилик, меҳрибонлик, талабчанлик, такаббурлик ва бошқа);

2) меҳнат фаолиятига нисбатан муносабатни акс эттирувчи хусусиятлар (меҳнатсеварлик, ялқовлик, виждонлилик, меҳнатга масъулият ёки масъулиятсизлик билан муносабатда бўлиш ва бошқа);

3) нарса ва ашёларга нисбатан муносабатни ифодаловчи хусусиятлар (озодалик ёки ифлослик, нарсаларга аяб ёки аямасдан ёндашиш ва бошқа);

4) инсоннинг ўз-ўзига нисбатан муносабатларини ифодаловчи хусусиятлар (иззатнафслилик, шуҳратпарастлик, мағрурлик, димоғдорлик, камтаринлик ва бошқа).

 

Характер тузилишининг хусусиятларига уларнинг чуқурлик даражаси; фаоллиги, кучи; барқарорлиги, ўзгармаслиги; маълум даражада пластиклиги кабилар киради. Характерни ташкил қилувчи хусусиятлар унинг хислатлари деб номланиб, маънавий ва иродавий туркумлардан иборат. Хусусият туғма, ўзгармайдиган бўлмайди, шунинг учун у инсоннинг турмуш шароитига боғлиқ ҳолда таркиб топиб, ўзгарувчан ва тарбияланувчандир. Модомики шундай экан, психиканинг индивидуал сифат хусусиятлари шахснинг ижтимоий типик муносабатлари билан бирга қўшилгандагина характер хислатларини белгилаш имкониятига эга бўлади.

 

Характер ирсият билан бевосита алоқага кирмайди, чунки у ижтимоий қонуниятлар билан белгиланади. Характер билан темпераментнинг ўзаро муносабати уларнинг физиологик асослари билан тавсифланади. Характернинг шаклланишида бир неча турли психологик механизмлар мавжуд бўлиб, уларнинг изида одатлар муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, характер умумбашарий сифатлар билан чекланиб қолмасдан, у миллий ва этнопсихологик хусусиятларга ҳам эга. Шу боисдан ўзбекларнинг ўзига хос миллий характер хислатлари мавжуд. Истиқлолдан кейин миллий маънавият ва қадриятларнинг тикланиши туфайли характернинг соф фазилатлари барқарорлашиб бормоқда. Характернинг моҳияти, тузилиши ва турларини психологиянинг махсус соҳаси – характерология ўрганади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 13
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 223
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11609
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5942
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5359
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5281
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4728
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4149
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3721
Ўқиш пули

//