Бир куни...
Тоталитаризм (лотинча totalis – куч, барча) – марказлаштирилган ҳокимиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаётнинг барча соҳаларига кириб борадиган, уларни тўлиқ назорат остига оладиган сиёсий бошқарув шаклини ифодаловчи тушунча.
Немис олимларидан бири тоталитаризмнинг асосий хусусиятларини қуйидагича ифода этган:
1) тоталитаризм мафкурасининг ҳукмронлиги;
2) мазкур мафкурага содиқ ва одатда якка шахс томонидан бошқариладиган ягона партиянинг мавжудлиги;
3) мукаммал ривожлантирилган яширин полиция тизими;
4) давлатнинг ОАВ, барча иқтисодий, ижтимоий, маданий институтлари, қурол-яроғ, зўравонлик воситаларини тўлиқ назорат этиши.
Шундай қилиб, тоталитаризм шароитида давлат бошқарувининг махсус шакли (тоталитар давлат) сифатида жамият ҳаёти, инсон ҳуқуқи ва эркинликлари, мухолифат гуруҳлар давлатнинг қатъий назоратида бўлади. Тоталитаризмда фақат битта партия ёки ягона сиёсий куч мамлакат аҳолисининг хоҳиш-иродасини ҳимоя қилиши таъкидланади, аслида эса ҳокимиятни эгаллаб олган ва чексиз ваколатларга эга бир гуруҳ маслакдош кишилар диктатураси ўрнатилади. Тоталитаризмнинг ёрқин кўринишини ХХ аср биринчи ярмидаги Италия, Германия, иккинчи ярмидаги Испания, Чили ва собиқ Иттифоқнинг коммунистик тартиботида кўриш мумкин. Жумладан, тоталитаризм XX асрнинг 20-йилларида Германия ва Италиянинг расмий идеологияси сифатида амал қилган. Тоталитаризм ғояси сиёсий нуқтаи назардан этатизм (давлатнинг мамлакат иқтисодий ва сиёсий ҳаётига фаол аралашуви), авторитаризм (бир кишининг мамлакатни мутлақ тарзда ўзи бошқариши) каби тушунчалар орқали ифодаланади. Тоталитар тузум қурбонларини Иттифоқда социализм қурилиши жараёнида мулкдор ва ер эгаларининг бойликларини тортиб олиш, ўзларини сургун қилиш ёки қириб ташлаш тўғрисидаги 1918 йилдаги декрет мисолида кўрамиз. Бу декретга биноан 2 млн. қулоқ оилалари, яъни 10 млн.дан ортиқ киши «фуқаролар уруши», Ўрта Осиёда «босмачилик ҳаракати» иштирокчилари сифатида қириб ташланган. II жаҳон урушида икки қарама-қарши тоталитар тузумнинг бир-бирини йўқотишга интилиши оқибатида 50 млн.дан ортиқ бегуноҳ инсонлар қурбон бўлди. Бу урушда собиқ Иттифоқ аҳолисидан 27 млн.дан ортиқ киши, жумладан, 7 млн. аскар ва ҳарбийлар, 20 млн. фуқаро концлагерларда қийноқ ва оммавий қирғин, бомбардимонлар оқибатида ҳалок бўлган. Мавжуд маълумотларга кўра, собиқ Иттифоқда 1917–1991 йиллар мобайнида 60 млн.дан ортиқ киши совет тоталитар тузуми қурбони бўлган.
Тоталитаризм қуйидагиларга таянади:
1) жамият ҳаётидан норози бўлган энг тубан кишилар;
2) мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий инқирозни бартараф этиб, янги тартиб ўрнатишни мақсад қилиб қўйган, мутаассибликка берилган, сиёсий ғояларга кўр-кўрона эргашадиган кишилар;
3) ҳукмрон, нияти бузуқ гуруҳлар манфаати йўлида халқ оммасига таъсир этиш мақсадида тўқиб чиқарилган вульгар-ижтимоий афсоналар;
4) ҳокимият битта сиёсий партия томонидан тўлиқ эгалланиб, унинг етакчиси шахсига («доҳий», «дуче», «фюрер» ва бошқа) сиғинилади;
5) сиёсат тепасида турганлар томонидан қонунлар билан чекланмаган, ҳокимиятнинг иқтисодий ва сиёсий ваколатлари эгаллаб олинади;
6) жамиятнинг барча ваколатлари давлат ва маъмурият қўлига тўлиқ ўтади;
7) иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаёт ҳарбийлаштирилади;
8) махфий полиция зўравонлик ва террор, ички ва ташқи сиёсатни амалга оширишнинг ягона таянчига айланади.
Тоталитар тузумда, айниқса, миллий маънавият ҳар жиҳатдан камситилади. Миллий тил, қадриятлар, маданият, маънавий мерос, миллий ғурур ва ватанпарварликни ўстиришга йўл берилмайди. Тоталитаризмнинг ҳукмрон мафкураси ҳар бир миллатнинг ўз маънавиятини чуқур англаши, миллий ишончни мустаҳкамлаш, эътиқоди ва қадр ҳиссини бойитишини тақиқлайди.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ