Ўзини ўзи бошқариш


Сақлаш
16:04 / 14.04.2023 0 786

Ўзини ўзи бошқариш – маънавиятнинг кенг миқёсли вазифаларидан бири сифатида ҳар бир шахс ва бутун жамиятни тўғри йўлга солиш учун хизмат қилади. Аҳлоқий маънодаги ўзини ўзи бошқариш одамлардаги нафсни жиловлаш, салбий оқибатларга олиб келадиган хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, индивиднинг ўзини ўзи бошқариши, ахлоқнинг инсонпарвар меъёрларини ҳаётга татбиқ этиш каби масалаларни ҳал этишга қаратилгани билан муҳимдир.

 

Бунда одамларнинг ахлоқи ва ўзаро муносабатлари жамият фикри ҳамда шахснинг ахлоқий ўз-ўзини баҳолаши асосида маъқуллаш ёки танбеҳ бериш ёрдамида бошқарилади. Ўзини ўзи бошқариш илдизлари қадимги даврларга бориб тақалади. Қадимги Римдаёқ бу бошқариш тури мустақил фаолият сифатида тан олинган. Ўзини ўзи бошқариш, аввало, қон-қардош жамоа – оилада шаклланади. Ўзини ўзи бошқариш маънавий ҳаётда ҳам кенг тарқалган бўлиб, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш, шахс ўзини ўзи бошқариши, оила ўзини ўзи бошқариши ва ҳоказо мавжуд.

 

Ўзини ўзи бошқариш халқ турмуш тарзига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Сиёсий жиҳатдан ўзини ўзи бошқариш эса турли жамоат бирлашмалари, нодавлат ташкилотлари фаолиятида ўз ифодасини топади. Ўзини ўзи бошқариш – бу ижтимоий ишлар юзасидан йиғилишда келишиб ёки сайланган вакиллар ёрдамида қарорлар қабул қилишдир. Шунингдек, мамлакатимизда маҳалла ўзини ўзи бошқариш тузилмаси сифатида оиладан фуқаролик жамиятига ўтиш учун ахлоқий кўприк вазифасини ўтайди. Бундай тузилма, ўзига хос ноёб ижтимоий институт Ғарб оламида йўқ. Бу ҳол мамлакатимизда фуқаролик жамиятига ўтиш жараёнининг жадаллашуви ва осон кечишига хизмат қилади. Шу маънода, маҳаллани ўзини ўзи бошқариш мактаби, таъбир жоиз бўлса, демократия дарсхонаси, деб аташ мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 138
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 146
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16001
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6702
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6597
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5887
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5325
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5276
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4698
Ўзбекистон тарихи

//