Биоэтика


Сақлаш
22:04 / 13.04.2023 0 1394

Биоэтика – маънавият соҳасидаги илм-фан йўналишларидан бири; ҳозирги замон ахлоқшунослигининг муҳим соҳаси. Биоэтикада инсон ҳаёти энг олий ахлоқий қадрият сифатида талқин этилади, инсонлар ва шахслараро муносабатларнинг маънавий-ахлоқий омили, деб қаралади.

 

Инсоннинг табиат билан узлуксиз алоқасини ахлоқий тамойиллар асосида таҳлил этиш асосида, табиатни муҳофаза қилиш масъулияти биоэтиканинг маданий негизини ташкил этади. Биоэтика ижтимоий масалалар билан бир қаторда, қадриятлар муаммосини ҳам қамраб олади. Биоэтиканинг мақсадларидан бири – инсон хатти-ҳаракати, онги, руҳияти ва ирсиятини ўзгартириш мақсадида ўтказилаётган тадқиқотларни чеклаш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат. Биоэтикага тааллуқли муаммоларнинг турли жиҳатлари файласуфлар, ҳуқуқшунослар, социологлар, тиббиёт ходимлари ва ижтимоий ахлоқшунослар илмий изланишларида ўз ифодасини топмоқда. Биоэтика муаммосининг долзарблашуви илмий-техника тараққиёти, биогенетика, ирсият технологияси ва ген инженериясининг ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, табиий муҳитни муайян мақсадга мос равишда ўзгартириш имконияти яратилмоқда.

 

Табиий эволюция жараёнлари миллион йиллар мобайнида кечган бўлса, эндиликда инсон учун бу жараёнларни кескин жадаллаштириш имкони туғилди. Масалан, ирсият технологияси ва биотехнология усуллари воситасида ирсиятни ўзгартириш, тирик мавжудотлар, янги организмлар, биологик роботлар яратиш масалалари илгари сурилмоқда. Бу ҳол инсоннинг яшаб қолиши ва истиқболи билан боғлиқ талай муаммоларни келтириб чиқармоқда. Шу боис ирсиятга қандай ахлоқий мезонлар, мақсад-муддаолар, қайси қадриятларга таянган ҳолда ёндашиш масаласи тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 212
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15168
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6176
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5677
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5121
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4831
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4232
Ўзбекистон тарихи

//