Иллюзия


Сақлаш
17:04 / 13.04.2023 0 867

Иллюзия (лотинча illysioхато, адашиш, янглишиш) – тана аъзоларимизга бевосита таъсир этиб турган нарса ва ҳодисаларни нотўғри (ноадекват) идрок қилишдан иборат билиш жараёни. Баъзан психологияда нотўғри идрок қилишга олиб келадиган қўзғатувчилар конфигурациясининг (лотинча configyratio – ташқи тузилишда ўхшашлик, ўзаро ўхшаш, ёндош жойлашув) ўзи ҳам иллюзия деб аталади.

 

«Адекват» тушунчаси лотинча «adaeqyatys», яъни теппа-тенг, мутлақо мос, айнан тўғри демакдир. Ҳозирги даврда кузатишнинг энг самаралиси тасвирларнинг икки ўлчовда ифодаланишидир. Иллюзияларнинг бир туркуми оптик геометрик иллюзиялар бўлиб, улар асосий тасвир билан уни қуршаб турган фазовий жойлашувида фарқ қилувчи бошқа шакллар ўртасида ўлчов (мезон) муносабатининг бузилишида намоён бўлади. Тасвирлар ёруғ фонда қора фонга нисбатан қорароқ туюлади, яъни улар контраст (французча contraste – кескин қарама-қаршилик) ҳолат маҳсулига айланади. Бошқача айтганда, улар ёруғлик билан фон ўртасидаги муносабат ифодасидир. «Фон» тушунчаси французча «fond» сўзидан олинган бўлиб, асос, негиз, таг маъносини билдиради.

 

Аксарият иллюзиялар кўринадиган ҳаракатлар билан боғлиқ, чунончи:

1) қоронғуликда ҳаракатсиз ёруғлик манбаида нурларнинг тартибсиз тарқалиши (ёйилиши);

2) фазовий жиҳатдан яқин жойлашган икки ҳаракатсиз стимулнинг тез суръатлар билан намоён этиб туриши ҳаракат таассуротини вужудга келтиради (стробоскопик ҳаракат);

3) ҳаракатсиз объектни уни қуршаб турган фонга қарама-қарши йўналишга қўйиш ҳаракат туйғусини пайдо қилади (индукцион ҳаракат).

 

Иллюзияга мисол тариқасида темир йўл ўртасида туриб уни кузатсак, ҳар иккала чизиқ бора-бора бир-бири билан қўшилиб ёки кесишиб кетгандек туюлади, ваҳоланки, улар ҳеч қачон бир-бири билан кесишмайдиган параллел чизиқлардир. Қуёшнинг Ерга нисбатан муносабати ҳам худди шундай нотўғри идрок қилинади. Сароб ҳодисаси иллюзиянинг яна бир кўринишидир. Идрок ҳодисаси кўрув, эшитув, ҳаракат идроки каби ҳодисаларга хосдир. Масалан, осмондаги самолётнинг, узоқдаги автомобилнинг ҳаракатлари инсон томонидан нотўғри идрок қилиниши туфайли жойидан қўзғалмаётгандек туюлади. Аллақандай товуш ва шарпаларнинг эшитилиши эшитиш иллюзияси дейилади.

 

Психологияда кўриш билан боғлиқ иллюзиянинг олти тури мавжуд экани таърифлаб берилган. Иллюзия шахснинг таъсирларга берилувчанлиги, эътиқоди ва мавқеига, ўзини ўзи баҳолаш тизими ҳамда руҳий хасталикка учрашига, юзага келган вазиятга боғлиқ. Ижтимоий жойлашув, ассоциация, эҳтиёж, тажриба, эмоциоген омил, трансформация, толиқиш, ахборот кабилар иллюзия манбаидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 212
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15168
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6176
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5677
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5121
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4831
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4232
Ўзбекистон тарихи

//