Cуверенитет


Сақлаш
17:04 / 11.04.2023 0 720

Cуверенитет (французча souverainite – олий ҳокимият) – давлатнинг ички ва ташқи сиёсатдаги тўла мустақиллиги. Давлат суверенитети ҳақидаги ғоя XVI асрда француз олими Жан Боден томонидан илгари сурилган. У суверен бўлмаган давлатни давлат деб ҳисобламаган. Ж.Боден бунда давлатнинг олий ҳокимиятини назарда тутган. Cуверенитет халқнинг тўла ҳукмронлиги ёки халқ бошқаруви тўла-тўкис таъминланган ҳолатдир.

 

Давлат суверенитети мустақил ички ва ташқи сиёсат олиб бориш, ўз ҳудудининг дахлсизлигини таъминлаш; қонунларни қабул қилиш; уруш ва тинчлик масаласини ҳал қилиш; суд ҳокимиятини амалга ошириш; мансабдор шахсларни тайинлаш; мустақил валютага эга бўлиш кабиларни тақозо қилади. Халқаро ҳуқуқнинг ривожи жараёнида давлат суверенитети ҳақидаги ғоя муттасил такомиллашиб, мазмунан бойиб борди. Кўплаб халқаро ташкилотлар, айниқса, БМТ ҳужжатлари, давлатлар конституцияларида бу ғоя ўз ифодасини топган. Республикамизнинг мустақиллиги давлат суверенитетининг асосидир.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1-моддасида «Ўзбекистон – суверен демократик республика» эканлиги белгилаб қўйилган. Халқ суверенитети ғояси XVI асрда яшаган европалик олим Мирсилий Падуанский томонидан илгари сурилган. Кейинчалик бу ғояни ҳуқуқшунос олим Иоганн Алтузи (1557–1638) «Сиёсат», француз мутафаккири Жан Жак Руссо «Ижтимоий шартнома ёки сиёсий ҳуқуқ тамойиллари» асарларида ривожлантирган. Бу ғоя XVIII асрдаги Буюк француз инқилобидан сўнг, «Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари» Декларацияси (1889 йил) қабул қилиниши билан янада катта аҳамият касб этди. Бу таъсир натижасида қабул қилинган Франция Республикаси Конституциясининг 3-моддасида «Миллий суверенитет халқники бўлиб, халқ уни ўз вакиллари ва референдум орқали амалга оширади», дея эътироф этилган. Бу тамойил жаҳондаги аксарият мамлакатлар Конституцияларида ҳам ўз ифодасини топган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 7-моддасида «Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади», дейилган.

Халқ суверенитети ғояси тамойиллари қуйидагилардир: а) ҳокимиятнинг бирдан-бир манбаи халқдир; б) барча қонунлар халқ томонидан қабул қилиниши лозим; в) ҳукумат халқ томонидан сайланиши ва халқ назорати остида ўз фаолиятини амалга ошириши зарур. Шарқда суверенитетнинг мазмун-моҳияти мустақиллик тушунчаси орқали ифодаланади. Истиқлол даврида республикамиз ўз суверен ҳуқуқларига тўла-тўкис эга бўлган мустақил мамлакатга айланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//