Гуманизм


Сақлаш
17:04 / 10.04.2023 0 1208

Гуманизм (лотинча humanus – инсоний) – инсонни улуғловчи фалсафий таълимот, инсонпарварлик тамойилларининг устуворлиги барча тузумлар, давлатлар, жамиятлар учун асосий фаолият мезони бўлиши лозимлигини ифодалайдиган тушунча. Аксарият Ғарб мутахассислари гуманизмнинг «антропоцентризм» (инсон борлиқ моҳиятининг асосига қўйилиши) ғоясига таянишини эътироф этади.

 

Ўрта асрлардаги гуманизм ривожини қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин:

1) илк гуманизм – XIV асрнинг 30–90-йиллари;

2) гуманизмнинг юксалиш даври – XIV асрнинг биринчи ярми;

3) бевосита гуманистик талқиндаги неоплатонизмнинг таркиб топиши – XV асрнинг иккинчи ярмидан XVI аср бошларигача;

4) гуманизм ғоялари мазмунидан чекинишлар ва гуманизм ҳаракатининг сўниш даври – XVI асрнинг иккинчи ярми.

 

Илк гуманистлар инсоннинг ҳаётий эҳтиёжларига эътибор қаратиб, уни борлиқ марказига қўйган. Бу даврда инсон ҳақидаги илмларга, айниқса, шеърият ва ахлоқ илмига қизиқиш кучайган. Қадимги юнон ва Рим алломалари яратган мерос жиддий ўрганилган. Бу давр мутафаккирлари ердаги моддий ҳаёт фақат инсон учун яратилган, уни эзгулик ва адолатнинг табиий қонунларига мувофиқ равишда тартибга солиш ҳам инсоннинг ўзига боғлиқдир, деган ғояни илгари сурган. XV аср иккинчи ярмидан бошлаб гуманистлар неоплатонизм ғояларини янгича талқин этишга киришган. Неоплатончилар инсоннинг тангрига бўлган мунтини талқин этишда ибтидоий тасаввурлардан воз кечиб, борлиқни яхлит тизим сифатида тушуниб, табиат ва илоҳий моҳиятнинг ўзаро ички боғлиқлигига эътибор қаратган. Улар ўрта асрларга хос таркидунёчилик кайфиятидан юз ўгириб, ёруғ дунё гўзаллигини илоҳийлаштирган. Жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз берган ўзгаришлар таъсирида инсон шахси борлиқ асосига қўйилиб, уни улуғлашга йўналтирилган қарашлар мажмуи сифатида талқин этила бошланди. Шу маънода, гуманизм тушунчаси турли тарихий даврлар ва ҳудудларда тарқалган таълимотлар ва дунёқараш тизимларига татбиқан ҳам қўлланади. Ўзбек тилига кенг маънодаги гуманизм тушунчаси «инсонпарварлик» деб ўгирилган. Кейинчалик фанга «Антик давр гуманизми», «Шарқ гуманизми» «Христиан гуманизми», «Ислом гуманизми» каби тушунчалар кириб келган. Гуманизм бугунги кунда маънавият талаблари ва тамойилларини амалга ошириш усули ва воситаси сифатида хизмат қилиб келмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 138
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 146
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16001
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6702
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6597
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5887
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5325
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5276
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4698
Ўзбекистон тарихи

//