Экстремизм


Сақлаш
17:04 / 06.04.2023 0 511

Экстремизм (лотинча еxtremus – ашаддий) — сиёсатда ашаддий қараш ва чораларга мойиллик. Экстремизмни вужудга келтирадиган омиллар кўп ва хилма-хил. Улар орасида бир тузумдан иккинчи тузумга ўтиш даврида юз берадиган ижтимоий тузилмаларнинг бузилиши, аҳоли катта гуруҳларининг қашшоқлашуви, иқтисодий ва ижтимоий танглик каби омилларни кўрсатиш мумкин. Бу омиллар аҳоли турмуш шароитларининг ёмонлашувига олиб келади.

 

Давлат ҳокимиятининг заифлашуви, давлат органларининг обрўсизланиши, ижро интизомининг пасайиб кетиши, қадриятлар тизимининг емирилиши, аксилижтимоий кайфият ва ҳаракатларнинг кучайиб бориши ҳам экстремизмни вужудга келтирадиган сабаблардан ҳисобланади. Эктремизм аҳолининг сиёсий ва ижтимоий кайфиятидан мавжуд ижтимоий тузилмаларни вайрон қилиш мақсадида фойдаланади. Экстремистик ташкилотлар Конституция ва бошқа қонуний ҳужжатларга зид тарзда фаолият юритади. Шу маънода, экстремизм – ҳуқуқий нигилизмнинг бир кўриниши ҳисобланади. ХХ асрнинг 80–90-йилларида сиёсий экстремизмнинг намоён бўлиш кўлами кенгайди. Бу даврда одамларни гаровга олиш, сиёсий қотилликлар, сиёсий партиялар аъзоларига қуролли ҳужумлар уюштириш, анархистик, шовинистик ва неофашист гуруҳларнинг фаоллашуви кузатилди.

 

Экстремизм сиёсий, психологик, маиший ва бошқа кўринишларда бўлиши мумкин. Сиёсий экстремизмнинг ашаддий кўриниши – терроризмдир. Экстремистлар одамларга қийинчиликларни тезда бартараф қилиш, тартибни кафолатлаш, ижтимоий таъминотни яхшилаш сингари ваъдалар беради. Сиёсий экстремизм «сўл» ва «ўнг» кўринишларга эга. Сўл экстремистлар марксизмленинизм, сўл радикализм, анархизм ва шу каби мафкуралар байроғи остида ҳаракат қилади. Сўл экстремизмга мисол тариқасида Италиядаги «Қизил бригадалар», Кампучиядаги полпотчилар, Россия Федерациясидаги Э.Лимонов бошчилик қилаётган национал-большевиклар сингари оқимларни келтириш мумкин. Ўнг экстремистлар аксилкоммунизм, авторитаризм, миллатчилик ва шовинизм руҳида ҳаракат қилади. Ўнг экстремистлар қатор халқаро ташкилотлар – Европа ишчи партияси, Европа ўнг кучлари, Қора Интернационал, Франциядаги «Миллий фронт» кабиларга бирлашган. Ўнг ва сўл экстремистлар олиб бораётган фаолият вакиллик демократияси манфаатларига зиддир. Шунинг учун ҳам Ғарб сиёсатшунослигида «Ягона экстремизм», «Икки экстремизм» ва «Уч экстремизм» концепциялари мавжуд. «Ягона экстремизм» концепцияси коммунистик ва фашистик диктатураларнинг мавжудлигидан келиб чиқади. «Уч экстремизм» концепциясига кўра, фашизм  центристлар экстримизми, коммунизм – сўллар экстремизми, голлизм эса – ўнглар экстремизмидир. Португалиядаги Салазар режими ўнглар режими ҳисобланади.

 

Диний асосларда вужудга келган экстремистик гуруҳ ва оқимлар Ғарбда ҳам, Шарқда ҳам мавжуд. Ўрта Осиё мамлакатларида, жумладан, Ўзбекистонда «Ҳизб ут-таҳрир», «Акромия», «Нурчилар» сингари диний-экстремистик оқимлар вакиллари қонунга зид ҳолда фаолият олиб боришга уринмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//