Интеллект


Сақлаш
16:03 / 30.03.2023 0 688

Интеллект (лотинча intellectus – ақл, идрок, зеҳн) – кенг маънода: кишининг воқеа-ҳодиса моҳиятини тўлалигича билишига асосланган ва у орқали намоён бўладиган фаолияти; тор маънода: инсоннинг тафаккур, фикр юритиш салоҳияти. Интеллект кишиларнинг ақл, идрок, заковат, маънавий жиҳатдан етуклик даражасини ҳам билдиради; тасаввур, идрок, синчковлик орқали жамланган материални билиш усуллари (таққослаш, абстракция, тушунча, ҳукм ва ҳоказо.) орқали асосли билимга эга бўлиш ёки мавжуд билимни танқидий таҳлил этиб чиқиш қобилиятини ҳам англатади.

 

Тафаккур тарихида интеллект тўғрисидаги фикр-мулоҳазалар турлича бўлган. Ўрта асрларда интеллект иродага бўйсунадими ёки ирода интеллектгами деган масала бўйича қизғин мунозаралар авжига чиққан. Ўша даврларда интеллект билишнинг энг юксак – илоҳий усули сифатида инсон тафаккурига қарши қўйилган. Биринчи нуқтаи назар тарафдорлари Дунс Скот ва Уильям Оккам бўлса, иккинчи қараш тарафдорларидан бири Фома Аквинский эди. Ҳозирги замон фалсафасида интеллект ҳам, ирода ҳам мавжуд ҳолатга асосланган ҳолда намоён бўлади ёки интеллект маънавиятга тааллуқли бўлгани учун руҳий ҳолат маҳсули сифатида иродадан устун туради, деган тасаввурлар мавжуд. Интеллектуал ресурс инсонларда билим, ҳаётий тажриба ва идрок ҳамда зеҳн асосида аввало ўз ақлий омилкорлик салоҳиятини, турмуш тарзини турли йўналиш ва шаклларда янада бойитиш, унинг янги қирраларини очиш, мукаммаллаштириш имкониятидир. Инсон бош мияси қобиғида ўн тўрт миллиарддан ошиқ нейронлар мавжуд. Уларнинг вазифаси инсон фаолиятини ҳар томонлама, тўла бошқаришдан иборат.

 

Кишининг қилаётган ҳар бир ҳаракати нейронлар фаолияти маҳсулидир. Бу жаҳон тиббиётида чуқур ўрганилган ва тўла тан олинган ҳақиқатдир. Шунинг учун ҳам, айтиш мумкинки, инсоннинг интеллектуал ўзлигини намоён қилишида унинг имкониятлари – ресурсларининг ўрни беқиёс. Лекин инсон ана шу интеллектуал имкониятлар, яъни ресурсларнинг бор-йўғи 4–4,5 фоизидан фойдаланади. Шундан 4 фоизини 8–11 ёшгача бўлган даврда олади ва қолган ярим фоизини бутун умри давомида қабул қилади. Табиатан иқтидорли кишилар эса ўша қолган ярим фоиз маълумотни 11 ёшидан кейинги умрига тўғри тақсимлай олиш имкониятига эга бўлади. Инсон бош миясининг физиологик таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, унинг миясидаги интеллектуал куч атом ядросидаги беқиёс кучга тенг бўлар экан. Гап уни қандай ривожлантириш ва қай даражада ишлата билишда. Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, бешикдаги ҳар бир гўдакда даҳо бўлиш имкони мавжуд. Ҳамма гап ушбу «даҳо»ни талаб даражасида тарбиялай олишда. Бугунги кундаги илм-фан хулосасига кўра инсоният тарихида атиги 400 га яқин киши даҳолик мақомига сазовор бўлган, холос. Бу эса даҳо инсонларни тарбиялаш қанчалик қийин иш эканини кўрсатади. Гап шундаки даҳоларни тарбиялаб вояга етказишда нафақат бир оила ёки бир халқнинг, балки бутун инсониятнинг маънавий ютуқ ва тажрибаларидан фойдаланиш керак бўлади.

 

Интеллект асосидаги билишни биринчи ўрнига қўядиган ва уни ҳиссий билишдан ҳамда амалиётдан ажратиб ўрганадиган фалсафий таълимот сифатида интеллектуализм антик фалсафанинг бир гуруҳ вакиллари (элеатлар, платончилар) интеллектуализм ҳиссий билишнинг ҳақиқатлигини инкор этиб, фақат интеллектуал билишни бирдан-бир ишончли манба деб ҳисоблаган. Янги давр фалсафасида интеллектуализм сенсуализмнинг бирёқламалигига қарши чиқади (Декарт, картизианлик, қисман спинозоизм). Ҳозирги замон фалсафасида эса, интеллектуализм агностизм ва мантиқий позитивизм таъсирида ривожлантирилмоқда. Умуман олганда, интеллектуализм таълимотининг аҳамияти шундаки, ҳиссий ва интеллектуал билишнинг ўзаро муштараклиги эътироф этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//