Баттол(лик)


Сақлаш
16:03 / 30.03.2023 0 634

Баттол(лик) (арабча бекорчи, ишсиз, ёмон) – ёвуз, бераҳм, ваҳший; разил, ярамас; ўзиникини тўғри деб туриб оладиган, тўғри йўл-йўриққа юрмайдиган, ниҳоятда ўжар, қайсар одамга ва хусусиятга нисбатан ишлатиладиган тушунчалар.

Баттол(лик) жоҳиллик негизида пайдо бўлади. Зеро, жоҳил, илм-маърифатдан йироқ, маънавиятсиз киши эзгулик ва ёвузлик, одамийлик ва ваҳшийлик, ҳақни ноҳақдан фарқламайди, фақат ўзим ҳақман, деб ҳисоблайди ва ўзгаларнинг фикрига қулоқ тутмайди. Айни шундай кишилар кишилик жамиятида баттол(лик)нинг кучайишига сабабчи бўлади.

 

Кайковус одамларни тўрт навга бўлади: «Бири улким, билур ва билғонин ҳам билур. Ул олимдур, унга тобе бўлмоқ керакдур. Бири улдирким, билмас ва билмағонин билур, ул қобилдур, унга ўргатмоқ керак. Бири улдирким, билур ва билғонин билмас, ул уйқудадир, уни бедор қилмоқ керакдур. Бири улдирким, билмас ва билмағонин ҳам билмас, ул жоҳилдур, ундин қочмоқ керак». Баттол(лик)ни тўртинчи – «билмас ва билмағонин билмас»ларга тааллуқли дейиш мумкин. Зеро, баттол(лик)га хос ўтакетган ўжарлик, қайсарлик, тўғри йўл-йўриққа кўнмаслик каби хусусиятлар жоҳиллик ва уни англамасликдан келиб чиқади. Абдулла Авлоний назарида, бундай кишилар «жаҳли мураккаб» маразига мубтало бўлган, улар бир нарсани билмас, билмаганини ҳам билмасдан биламан, деб даъво қилади. «Бизда мундай кишиларга «ўзбошимча» ва «ўзибилармон» исмини берурлар». Халқимиз орасида ўтакетган ўжар кишилар «баттол» деб аталган. Масалан, «...Ўжар бўлганда ҳам бориб турганисан. Бекорга «баттол» деб лақаб қўйишган эмас» (Б.Раҳмонов. Юрак сирлари). Тарихда не-не жиноятлар, ёвузлик ва ваҳший ишлар айни баттол(лик) оқибатида содир этилган. Жумладан, «Мен билан Отабекни қаматиб, дор остига юборувчи, Отабек тилидан сохта талоқ хати ёзиб, бир-биримиздан жудо этувчи... баттол Ҳомид экан» (Абдулла Қодирий. Ўткан кунлар).

 

Италиялик шоир Данте Алигьери «Илоҳий комедия» достонида дўзахда азоб чекаётган гуноҳкорлар ҳақида ҳикоя қиларкан, зўравон ва баттол(лик)ни ўзлари тўккан қонлари ичида ботиб ётган ҳолда тасвирлайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 148
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 127
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 163
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 141
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 125
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9168
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5306
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4897
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4329
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4135
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3558
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3141
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//