Менталитет


Сақлаш
16:03 / 25.03.2023 0 886

Менталитет (лотинча mens – ақл, идрок) – жамият, миллат, жамоа ёки алоҳида шахснинг тарихий таркиб топган тафаккур даражаси, маънавий салоҳияти, уларнинг ҳаёт қонунларини таҳлил этиш кучи, муайян, ижтимоий шароитларда шаклланган ақлий қобилияти, руҳий қувватини ифода этувчи тушунча.

 

Жамият, миллат ёки шахснинг менталитети уларнинг ўзига хос миллий анъаналари, расм-русумлари, урф-одатлари, диний эътиқод ва қарашларини ҳам қамраб олади. Жамиятнинг, миллатнинг, маълум бир жамиятнинг ёки шахснинг менталитетини ўрганиш унга жиддий ёндашишни талаб қилади. Бунинг учун жуда кўп омиллар: ушбу миллат яшаб турган шарт-шароит, тарихий давр, унинг ўтмиши, миллатнинг руҳияти ва бошқа бир қатор жиҳатлар инобатга олиниши, бошқа миллатлар билан қиёсий таҳлил этилиши лозим. Ўзбек миллати менталитетининг шаклланиш жараёни деярли уч ярим минг йиллик тарихга эга. Асрлар давомида ўзбек халқи муҳим савдо-сотиқ, илм-фан, меъморчилик, ҳунармандчилик марказлари, халқлар ва мамлакатларни бир-бири билан боғлаб турган йўллар чорраҳасида яшагани сабабли, унинг менталитети тараққий этиб борган. Оламни идрок этишнинг ижтимоий-маданий ва этник жиҳатлари менталитетни шакллантиради ва унда сайқал топади.

 

Дунёнинг турли чеккасида истиқомат қилувчи кишилар учун турлича менталитет хосдир. Уни фикрлаш, ҳис этиш ва ишонишнинг чуқур манбаи сифатида тушуниш мумкин. Менталитет тилда, анъаналарда, одатларда, онгнинг ўз-ўзини бошқаришида намоён бўлади ва шу маънода у ижтимоий онгнинг индивидуал онгдан юқори даражаси ҳисобланиб, кўпинча муайян индивид томонидан идрок этилмайди ва таҳлил қилинмайди, лекин унинг иродасидан холи тарзда хулқ-атворида ва ибораларида ўз аксини топади. Менталитет даражасида ўтмиш маданияти ўз сирларини гўё «ошкор этади». Тил менталитети оламни тил орқали тасаввур этиш усули. Оддий кишилар ва олий зотлар менталитети шўролар тизими давридаги ва ундан олдинги менталитет авторитар, қишлоқ хўжалик ходими ва бюрократ менталитети ҳақида гапириш мумкин.

 

Ҳар бир миллатнинг менталитети турфа хил ва ўзига хосдир. Бу ҳол ўз этник мансублигини идрок этишга ёрдам беради, ижтимоий ҳамда ахлоқий тажриба миллий шаклларининг авлоддан авлодга ўтишида восита вазифасини ўтайди. Менталитет маълум даражада муайян мамлакат, сиёсий ҳаёт, этник ва маданий анъаналар, ижтимоий алоқаларга боғлиқдир. Менталитет нисбатан муқим, барқарор ҳодиса бўлсада, оммавий онгда иқтисодиёт ва руҳиятдаги мулоқот, силжишлар ва ҳокимият шаклига боғлиқ ҳолда менталитетда ўзгаришлар юз бериши мумкин. Менталитет илдизлари қанчалик чуқур экани айниқса фольклор маданиятида намоён бўлади. Менталитет ижтимоий тарихнинг ажралмас жиҳати сифатида кишиларнинг тушунча ва тасаввурлари орқали ифодаланади. Бу тушунча ва тасаввурлар эса тил, ижтимоий муносабат, дин, маданият орқали кишилар онгига сингдирилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//