Бир куни...
Геноцид (юнонча geos – насл-насаб ва лотинча caedere – ўлдириш, йўқ қилиш) – одам зоти ва инсониятга қарши энг оғир жиноятлардан бирини англатувчи тушунча.
Аҳолининг айрим гуруҳларини ирқи, миллати, этник ёки диний белгиларига қараб йўқ қилиш, уларни қасддан буткул ёки қисман қириб ташлашни кўзда тутадиган шарт-шароитларни вужудга келтириш, шунингдек, болалар туғилишини чеклашга қаратилган чоралар. Геноцид атамаси 1943 йилда асли келиб чиқиши яҳудий бўлган польшалик юрист Рафаэль Лемкин томонидан киритилган бўлиб, 1948 йилда халқаро ҳуқуқ мақомини олган. 1948 йилдан эътиборан геноцид БМТ томонидан халқаро жиноят сифатида тан олинган. Геноцидни содир этиш ва унга жазо қўллаш бўйича Конвенцияда у инсон ҳаётига қарши қаратилган оғир жиноят сифатида баҳоланган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексида ҳам тинчлик, инсон хавфсизлигига қарши қаратилган жиноят сифатида қайд этилган.
Геноцид XVIII-XIX асрларда айрим Европа давлатларининг мустамлакачилик сиёсатида яққол намоён бўлди. Масалан, европаликлар Тасмания ороли аҳолисини қирғин қилганлар, охирги тасманиялик 1843 йилда отиб ўлдирилган.
Геноцид апартеидга хос бўлган айрим хусусиятларни ўз ичига олади. «Геноцид жиноятининг олдини олиш ва унинг учун жазолар тўғрисида»ги Халқаро Конвенциясига биноан (1948) геноцидни содир этишга айбдор деб топилган шахслар жиноий жавобгарликка тортилади. ХХ асрда усмонийлар томонидан арманларни ўлдириш ва қувғин қилиш; II жаҳон уруши даврида нацистлар Германияси томонидан яхудийларни қириб ташлаш; хорватиялик Павелич режими томонидан сербларни оммавий қирғин қилиш; 1975-1979 йилларда Камбоджада Пол Пот ва Иенг Сари жаллодлари томонидан 3 млн.дан ортиқ камбоджаликларни ўлдириб ташлаш; 1994 йилда Руандада хуту қабилалари томонидан 800 мингга яқин тутси қабилаларининг қирғинбарот қилиниши геноцид жиноятига мисол бўла олади.
Собиқ мустабид тузум даврида ҳам геноцид турли халқлар ва миллатларга қарши амалга оширилган, кўплаб оммавий қатағон, қурбонларга олиб келган. Шунинг учун геноцид қандай шаклда намоён бўлишидан қатъи назар, дунё жамоатчилиги томонидан инсониятга қарши энг даҳшатли жиноят сифатида қораланади.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ