Авитаминоз, аллергия, психик бузилишлар муаммоси – кунлар илий бошлаши билан одам организмида нималар содир бўлади?


Сақлаш
17:03 / 15.03.2023 0 853

«Илик узилди» маҳали келиши билан кишилар танасида, кайфиятида ўзгариш рўй бера бошлайди: кўпчилик уйқучанлик ва ҳолсизликдан шикоят қилса, баъзилар қуёшли кунларда бурун қонаши, аллергия, депрессия ва бошқа касалликлар ҳақида гапиради. Айримларда эса бунинг тескариси юз беради: улар ўзларини яхши ҳис қилади, қуввати ва кайфияти кўтарилади. Хўш, бунинг сабаби нимада, баҳор пайти одам организми билан нималар содир бўлади?

 

Кўтаринки кайфият

Баҳор айрим инсонларнинг кайфияти ва энергиясига ижобий таъсир қилади. Бунинг ортида нима борлиги ҳозирча номаълум, аммо кўплаб олимлар мелатонин назариясини тасдиқлашади. Маълумки, гипоталамусда жойлашган супрахиазматик ядро биологик соатни кузатишга жавобгар. У тўрпарда орқали куннинг узунлиги ҳақида маълумотни кузатиб боради ва уни ғуддасимон безга узатади. Ушбу кичик без мия марказида жойлашган бўлиб, у «уйқу гормони» мелатонин секрецияси учун жавоб беради. Мелатонин фақат зулматда ва хира ёруғликда ишлаб чиқарилади, яъни кундузги вақтнинг узайиши унинг кам миқдорда ажратилишига олиб келади. Олимлар шу сабаб молатонин кам ишлаб чиқарилиши кайфият ва қувватнинг ортишига олиб келади, деган фикрни илгари суришади.

 

Тана касалликларининг кучайиши

Интернет тармоғи табобатга доир турли-туман манбаларга тўла. Сиз уларда гипертония, инфекциялар, айрим тери касалликлари, астма ва аллергия кўпинча баҳорда ўзини намоён қилади, деган маълумотларни ўқишингиз мумкин. Тадқиқотларга кўра, қон босими қишда юқорироқ, баҳор ва ёзда эса пастроқ бўлади. Бунинг ҳарорат ўзгариши ва иқлим хусусиятларига боғлиқлик тарафи йўқ. Инфекциялар ҳам, геномни ўрганиш натижасида аниқландики, совуқни афзал кўради. Совуқ мавсумда ҳуснбузар ва тошбақа касаллиги (псориаз) нинг кучайишининг сабаби ҳам шу бўлиши мумкин.

 

Баҳорнинг яна бир жиддий муаммоларидан бири – аллергия. Айниқса, астма билан касалланган беморлар баҳор пайти жуда қийналади. Баҳорги аллергиянинг асосий сабаби – ҳаво таркиби чанг ва гулчанги билан ифлосланиши. Бундай ҳолатларда аллергия ва астма кучайишини олдини олиш учун дори-дармонлар қабул қилишни олдинроқ бошлашингиз тавсия этилади. Айрим соғлиқни сақлаш ташкилотлари ушбу мавсумий муаммони бино ва иншоотлар ичини мунтазам нам латта билан тозалаш, ёпиқ деразалар ва ўта ноқулай шароитларда респираторлардан фойдаланишни ўз ичига олган мавсумий эҳтиёт чораларини кўриш билан бартараф этишни тавсия қилади.

 

Психик бузилишларнинг кучайиши

Одамлар атрофдагиларнинг кайфиятига нисбатан «баҳор таъсир қилибди», деганда айнан қуйидаги нарсани назарда тутган бўладилар. Мавсумий аффектив бузилиш (МАБ) – бу фақат йилнинг маълум вақтларида содир бўладиган кайфият бузилиши. МАБ одатда куз ва қишда ривожланади, аммо қуёшли кунларда унинг симптомлари деярли кўринмайди. Бироқ МАБдаги депрессия фақат баҳорда ёки ёзнинг бошида содир бўладиган ҳолатлар ҳам мавжуд. Умуман олганда, кўп миқдорда қуёш нурлари остида сайр қилиш депрессия аломатларини камайтиради, бу ҳатто мавсумга бутунлай алоқасиз муаммолар билан боғлиқ бўлсада. Хуллас, фасли баҳор – антидепрессантлар қабулини тўхтатиш учун энг зўр палла.

 

Баҳорги авитаминоз

Авитаминоз, яъни витамин етишмовчилиги деган ташхис шифокорлар тилида кўп учрайди. Бу жумла аслида бироз нотўғри қўлланилади, гап шундаки, авитаминоз бир ёки бир неча витамин ёки модданинг инсон танасида бутунлай етишмаслигини ифодалайди. Бунда фасл алмашинувининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳақиқий авитаминоз летаргия ва уйқучанлик билан эмас, балки бунданда даҳшатли аломатлар билан намоён бўлади. Масалан, цинга – С витаминининг ҳаддан ортиқ танқислиги касаллиги бутун тананинг зирқираб оғриши, милкларнинг қонаши ва тишларнинг тушишига олиб келади. Бироқ ҳозирга келиб бу касаллик одамлар орасида жуда кам учрайди.

 

Таркибида турфа витаминлар бўлган ўсимликлардан иборат соғлом озиқ-овқат истеъмол қилувчи одамда витамин етишмовчилиги бўлиши абсурд. Ушбу витаминларни нафақат барра, балки музлатилган сабзавот ва мевалар орқали ҳам тўлдириш мумкин. Музлатилган ўсимликлар озуқа моддалари таркиби паст бўлмайди, баъзан эса барраларига нисбатан юқори бўлиши мумкин, умуман олганда, унчалик катта фарқ сезилмайди.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, катталар кунига камида 400 г сабзавот ва мева истеъмол қилиши керак. Ушбу миқдорни 5 та порцияга бўлган маъқулроқ. Бундан ташқари рационингизни турли рангдаги сабзавот ва мевалардан тузишга ҳаракат қилинг (мисол учун, олма, лавлаги, банан, бақлажон, исмалоқ), шунда максимал даражада витаминга тўйинасиз.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 11
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 36
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 121
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 156
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6083
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4916
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4555
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3981
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3411
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2979
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2895
Туғилган кун

//