Догматизм


Сақлаш
16:03 / 13.03.2023 0 809

Догматизм, ақидапарастлик (юнонча dogmaфикр, таълимот) бирор бир фикр, таълимотга, муайян оқим тарафдорларига, ақидаларга кўр-кўрона ишониш, эскирган, қотиб қолган бир томонлама назария ва қонун-қоидаларга, ақидаларга асосланган тафаккур тарзини ифода этади.

 

Муайян ақидани кўр-кўрона қабул қилиш ва унга ишониш догматизм тарафдорларининг асосий тамойилидир. Улар амалиёт, илм-фан ютуқлари натижасида ҳақиқат тобора ойдинлашиб, муайянлашиб боришини ҳис қилмайди. Уларнинг назарида, тушунчалар, назариялар, гипотезалар, қонунлар ўзгармасдир. Агар биз билишнинг бирор бир томонини мутлақлаштириб, унга ортиқча баҳо берсак, догматизм томон йўл тутган бўламиз. Догматизмни ёқловчилар ўз фалсафий қарашлари билан билишнинг объективлигини, ҳақиқат билишнинг асоси эканини ҳамда объектив олам тўғрисида билимнинг ривожланиб, кенгайиб боришини инкор этади. Бу билан нисбий ҳақиқатнинг ролини камситиб, мутлақ ҳақиқатни билишнинг бирдан-бир босқичи деб ҳисоблайди.

Догматизмнинг хилма-хил шакллари мавжуд: сиёсий, илмий, диний ва ҳоказо. Улар ижтимоий ҳаётда илм-фан, иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳаларда ўзига хос тарзда намоён бўлади, ҳар қандай ҳолатда ҳам муайян ғояни мутлақлаштириб, тараққиётга тўсиқ бўлиб қолаверади. Масалан, айрим диний ақидапарастларнинг инсоният тараққиётининг муайян даврида пайдо бўлиб, емирилиб кетган мусулмон халифалигини тиклашга уринишлари догматизмнинг энг ашаддий кўринишларидан биридир.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16189
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//