Ксенофобия


Сақлаш
17:03 / 06.03.2023 0 905

Ксенофобия (юнонча xenox – бегона, четдан келган, қўрқув) – рационал қўрқув ва бегоналарга нафрат маъносини англатадиган тушунча. Ксенофобиянинг объекти алоҳида гуруҳ, яъни бошқа дин, ирқ, қабила ёки миллат вакиллари, чет элликлар ҳамда барча «бегоналар»дир. Замонавий социология ва социал психологияда таъкидлаб ўтилган ҳолатлар янада аниқроқ атамалар билан ифодаланади, масалан, гуруҳлараро низо, этноцентризм, этник стереотиплар ва социал сабрсизлик ва шу кабилар. Бошқа социал-психологик кўринишлар каби ксенофобиянинг ўзаги ҳам умумий ҳамда индивидуал онгга бориб тақалади.

 

Одамлар доимо ҳаётий ҳодисаларни урф-одатлар ва умуман, ижтимоий воқеликни ўз гуруҳларининг қадр-қимматига кўра ўлчашга мойил бўлишади. Бундай тавсифда эталон, намуна иборалари етакчи ўринга чиқади ва баҳоланаётган ҳодисалар «бизларники» ва «бегоналарники» деган икки катта туркумга ажратилади. Бундай баҳоланиш оқибатида асосан, ўзимизники «уларники»га (бегоналарникига) қараганда яхшироқ, деган хулосага борилади. Ибтидоий жамоа даврида бегоналарга шубҳа, нафрат кўзи билан қараш ўз қабиласининг бирлигини шакллантириш, уни қўллаб-қувватлашда зарур шароит бўлиб хизмат қилган. Ҳаётимиз ва маданиятимиз глобаллашиб, миллатлараро муносабатлар ривожланиб бораётганига қарамай ксенофобия ҳозирги замонда салбий куч сифатида сақланиб қолмоқда. Бундай салбий ҳолатлар кўп сонли конфессионал, ирқий ва этномаданий муаммоларда, турли куч ишлатиш ҳаракатларида намоён бўлади.

 

Ксенофобия, бир томондан трайболизм, яъни ўзининг ўзакларини ҳар қандай йўл билан сақлаб қолиш хусусияти бўлса, иккинчи томондан эса специфик идеология ёрдамида кучлилар синфи томонидан, «бегона»лар, яъни социал жиҳатдан кучсизларни эзиш вазифасини бажаради. Ксенофобия рацизм ёки антисемитизм, фашизм ва миллий экстримизмнинг бир кўринишидир. Ксенофобия хавфли социал-психологик кўриниш бўлиб, у жабрланувчиларга ҳам, ксенофобияни намоён этувчиларга ҳам жиддий зарар етказади ва жамиятдаги мўътадил инсоний муносабатларни бузади. Ксенофобияни бартараф этишда ОАВларининг роли беқиёсдир. Ксенофобияни енгиш учун, ёшлик чоғиданоқ болани толерантлик руҳида тарбиялаш талаб этилади. Толерантлик эса, ўз навбатида, ўзига нисбатан танқидий ва бошқага нисбатан сабрли бўлишни англатади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 58
“Кимсан” аслида ким?

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 60
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 59
Елиб келди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10995
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5648
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5177
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5109
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4621
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3826
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3680
Ўқиш пули

//