Дуализм


Сақлаш
16:03 / 06.03.2023 0 1308

Дуализм (лотинча duo – икки ёқлама) – моддий ва маънавий асосларни тенг ҳуқуқли деб ҳисоблайдиган таълимот. Фалсафа тарихида дуализмнинг энг йирик вакилларидан бири француз файласуфи Р.Декарт эди. У икки асос: моддийлик ва маънавийликнинг ёнма-ён равишда мавжуд бўлишини таъкидлайди. Унинг фикрича, чексиз абадий бўлган табиат инсон тафаккурига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлади ва ривожланади. Немис файласуфи И.Кант ҳам дуалист бўлиб, унинг фикрича, идеал нарса билан (инсон онги билан) бир қаторда ҳодисаларнинг объектив асоси бўлган «нарса ўзида» ҳам мавжуддир, лекин «нарса ўзида»ни билиб бўлмайди.

 

Ҳозирги даврда дуализм психофизик параллелизм назарияси учун манба сифатида хизмат қилмокда. Шунингдек, дуализм гностицизмнинг (билиш назарияси) асосий йўналиши бўлиб, бу оқим тарафдорлари моддий ва руҳий дунё ўртасида мустаҳкам чегара мавжуд, деб таъкидлайди. Хуллас, дуализм қадимий ғоя ва қарашлар мажмуи бўлиб, моддий ва маънавий асослардан бирининг мутлақлаштирилишига қарши таълимот ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16189
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//