Интуиция


Сақлаш
15:03 / 06.03.2023 0 640

Интуиция (лотинча intuitus – синчиклаб қарайман) – ҳақиқатни мантиқий далиллар ёрдамисиз, бевосита англаб олиш, савқи табиий йўли билан билиш қобилиятини англатадиган тушунча. Фалсафа тарихида интуиция тушунчаси турлича ифодаланган. Қадимги фалсафий қарашларда интуиция билишнинг алоҳида шакли деб ҳисобланган. Масалан, Афлотун таълимотига кўра, билишнинг объекти ғоялар дунёсидир, моддий дунё, нарсалар тўғрисидаги тасаввурларимиз эса ҳиссий билиш орқали ҳосил бўлади. Ҳиссий билиш, Афлотуннинг фикрича, ҳақиқат эмас, чунки у орқали кишилар ғояни эмас, балки моддий нарсаларни сезади, улар тўғрисидаги тасаввурга эга бўлади. Ҳақиқатни билиш, унингча, фақат соф тафаккур орқали амалга ошади.

 

Қадимги Шарқ фалсафасида интуиция пайғамбарларга, авлиё зотларга хос бўлган махсус билиш усули сифатида талқин этилган. Декарт таълимотида билишнинг бирдан-бир тўғри йўли рационализмга асосланган дедуктив усулдир. У дин ва схоластик фалсафа ўрнига киши ақлини, илмий билимни юқори қўяди. Декартнинг фикрича, исботнинг дедуктив шакли аксиомаларга асосланади, аксиомалар эса, ҳеч қандай исботсиз соф интуитив тарзда англанади. Спиноза интуицияни билишнинг «учинчи хили», нарсаларнинг моҳиятини қамраб олувчи энг ишончли билиш деб ҳисоблаган. ХХ аср фалсафасининг айрим вакиллари (Бергсон, Фрейд) интуицияни бутун ижодий фаолиятни белгиловчи яширин, коронғу, онгсиз, бошланғич ижод, деб қарайди. Бу билан улар интуицияни интеллектга қарама-қарши қўйиб, нарсалар моҳиятига кириб бориш асло мумкин эмас, деган ғояни илгари суради.

 

Ҳозирги замон фалсафасининг айрим вакиллари интуицияни бевосита билим, воситаланган билим билан диалектик тарзда боғланган жонли мушоҳада сифатида талқин этади ва интуицияни ақлдан устун турадиган, мистик билиш қобилияти, деган қарашни рад қилади. Интуиция ҳақиқатни пайқашнинг оддий йўлларидан принципиал оғиш эмас, у мазкур оддий йўлларнинг юз беришининг мантиқий шакли ва амалиёти билан боғлик қонуний шаклидир. Ҳақиқатни гўёки «тўсатдан» пайқаш замирида тўпланган тажриба, илгари ҳосил қилинган билим ётади. Интуициянинг психологик механизми кам ўрганилган, лекин мавжуд тажрибавий маълумотлар унинг замирида индивиднинг атрофидаги муҳит билан информацион, сигналли ўзаро таъсир жараёнида бевосита англанган натижа билан бир қаторда ёрдамчи (англанмаган) натижани акс эттириш қобилияти бор, деб ҳисоблашга имкон беради. Бироқ муайян шароитда амалиёт натижасининг мазкур (илгари англанмаган) қисмини индивид томонидан англаш имконияти туғилади ва бундай интуитив билиш натижалари вақти келиб амалиётда текшириб кўрилади ҳамда мантиқий равишда исбот қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 148
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 127
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 163
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 141
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 125
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9168
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5306
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4897
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4329
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4135
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3558
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3141
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//