Жамият
Чортоқ тумани Балиқкўл МФЙда жойлашган «Султон Увайс Қараний” зиёратгоҳидаги «Қуръони Карим» китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлангани ҳақида хабар қилган эдик.
Маълум қилинишича, Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида «Қуръони Карим» китобининг қўлёзма нусхаси топилиб, мазкур ўғирликни содир этган икки нафар шахс қўлга олинди.
Вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Шокиржон Ҳошимовнинг Oyina.uz'га маълум қилишича, қўлга олинганлардан бири Чортоқ тумани, иккинчиси эса Наманган шаҳрида яшовчи фуқаролар бўлган.
Китоб Наманган шаҳрининг Навоий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан бирида сақлаб келинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Қуръони Каримнинг қўлёзма нусхасига ҳеч қандай зарар етмаган.
Гумонланувчилар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, қамоққа олинган. Ҳозирда олдинроқ қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77691
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ