“Бутун халқимизни Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан муборакбод этаман” — Президент

Сақлаш
12:16 / 27.05.2026 18 0

Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан ўзбек халқига табрик йўллади. Давлат раҳбари ўз мурожаатида мўмин-мусулмонларни ва бутун халқни муборак айём билан қутлаб, тинчлик, меҳр-оқибат ва саховат байрами бўлган Ийд ал-Адҳа бугунги ислоҳотлар мазмунига ҳамоҳанг эканини айтиб ўтди.

 

Табрикда Қурбон ҳайити жамиятда инсонпарварлик, ҳамжиҳатлик ва саховат муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани қайд этилди. Кўпмиллатли юртда осойишталик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёрдамга муҳтож инсонлар, муҳтарам нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларда Қурбон ҳайитининг эзгу анъаналари куч-ғайрат ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.

 

Президент кейинги йилларда Ўзбекистонда ислом дини меросини ўрганиш ва тарғиб этиш ишлари янги босқичга кўтарилганини ҳам айтди. Хусусан, Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ҳамда Марғилондаги Бурҳониддин Марғиноний илмий-маърифий ва туризм мажмуалари Янги Ўзбекистоннинг муҳим маънавий лойиҳалари сифатида қайд этилди.

 

Бундан ташқари бу йил тарихда илк бор “Президент ҳожилари” дастури жорий этилгани ҳам эслатиб ўтилди. Қайд этилишича, ушбу дастур доирасида эл-юртга хизмат қилган 100 нафар уламо, нуроний ва маҳалла фаоллари ҳамда уларнинг оила аъзолари ҳаж сафарига юборилган.

 

Шунингдек, Президент айни кунларда 15 мингдан ортиқ ўзбекистонлик муқаддас ҳаж амалларини адо этаётганини билдириб, барча ҳожиларнинг ибодатлари қабул бўлишини тилади.

 

“Муқаддас зиёратдан қайтиб келадиган бу ҳурматли юртдошларимиз эзгулик ва маърифат тарғиботчилари сифатида жамиятимизда фаол иштирок этадилар, деб умид қиламиз”, деди Президент.

 

Шавкат Мирзиёев хориждаги ватандошларни ҳам байрам билан табриклаб, Қурбон ҳайити муносабати билан бу йил ҳам бир неча кунлик дам олиш кунлари белгиланганини қайд этди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//