Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва солиқ тизимини соддалаштиришга қаратилган янги таклифлар тақдимоти билан танишди.
Унга кўра, 2026-йил 1-июндан бошлаб тизимда қуйидаги муҳим ўзгаришлар кутилмоқда:
— Кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтиш мезони амалдаги 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмга оширилади;
— Умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун ихтиёрий равишда 6 фоизли ҚҚС ставкаси жорий этилади ва улар фойда солиғидан озод қилинади;
— Солиқ хавфи 500 миллион сўмгача бўлганда — солиқ аудити, 100 миллион сўмгача бўлганда эса сайёр текширувлар ўтказилмайди.
Мазкур енгилликлар 600 мингдан зиёд кичик бизнес субъектига ўз фаолиятини сунъий бўлишларсиз, эркин кенгайтириш имконини беради. Давлат раҳбари ушбу таклифларни маъқуллаб, ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берди.
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
78135
Жамият
56917
Жамият
56167
Жамият
51218
Жамият
//
Изоҳ йўқ