Ижтимоий ҳолатидан қатъи назар ўн минг нафар болада мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилади

Сақлаш
16:50 / 26.05.2026 7 0

10 минг нафар болада жарроҳлик амалиёти, 2,3 минг нафар беморда юқори технологик операциялар, 350 нафар юртдошимизда буйрак ва жигар трансплантацияси ўтказилади. Бу ҳақда Президентнинг Қурбон ҳайити арафасида эълон қилинган Қарорига таяниб, ССВ хабар берди.

 

Бунда тиббий текширув ва даволаш харажатлари давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа манбалардан ажратилган маблағлар ҳисобидан "Вақф" хайрия жамоат фонди орқали молиялаштирилмоқда. Эътиборлиси, бу имкониятдан фойдаланувчи бемор болалар камбағал ёки эҳтиёжманд оила фарзандлари бўлиши шарт эмас. Яъни улар, ижтимоий ҳолатидан қатъи назар даволанади.

 

20 йилдан буён буйрак етишмовчилигидан азият чекаётган Темур Ҳакимовнинг онаси шундай дейди:

 

... Етти йилдан бери тинч ухлаганимиз йўқ, жуда катта қийинчиликларни бошдан кечирдик. Шунинг учун бу операция имконияти бизга катта умид ва қувонч берди...

 

Айни дамда жараёнлар бошланиб, беморлар оиласига тегишли ваучерлар топширилган. Беморлар босқичма-босқич тиббиёт муассасаларига жойлаштирилиб, соғломлаштирилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//