Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги тортишув тафсилотлари маълум бўлди

Сақлаш
14:43 / 26.05.2026 9 0

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда 9-синф ўқувчилари ҳамда информатика фани ўқитувчиси жанжаллашгани, унда ўқитувчи ўқувчига жисмоний зарба бергани акс этган видеолар тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан ўқитувчи устидан жиноят иши қўзғатилганди. Кейинроқ маълум бўлишича, иш тугатилиб, воқеанинг янги тафсилотлари очиқланди.

 

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов хабар беришича, аслида ўқувчи ўқитувчига мушт туширган бўлган.


Аниқланишича, 19 май кунги 2010 йилда туғилган ўқувчи Р.Р. ва 2002 йилда туғилган мактаб ўқитувчиси З.О. ўртасидаги тортишув ўқувчи дарс жараёнида ўқитувчи томонидан берилган кўрсатмани бажармасдан, дарс машғулотларини ўтказилишига халақит бергани ортидан юзага келади. Жанжал вақтида ўқитувчи ўқувчига тан жароҳати етказиб, жабрланувчи тиббий ёрдам учун шифохонага мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан ўқитувчига нисбатан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилганган.

 

Ўқитувчига нисбатан жиноий иш тугатилгач, вазиятга оид тўлиқ видео эълон қилинди. Мазкур видео ва расмий текширув натижалари воқеанинг тўлиқ манзарасини очиб берган. Унга кўра, ўқувчи доимий равишда ўқитувчиларни ҳақоратлаб, камситиб келган. Мазкур тортишув ҳам шундай муаммо ортидан юзага келиб, ўқитувчи ўқув жараёнини ва ўз шаънини ҳимоя қилиш доирасида ҳаракат қилади.

 

Бола дарс вақтида синфдоши бошидан сув қуйиб, атрофга ҳам сепади. Ўқитувчи ташқарига чиқишини сўраганида у қўлингни ол дейди, ўқитувчи унга жавобан шапалоқ туширади, у эса икки марта мушт туширади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//