Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди

Сақлаш
22:57 / 15.08.2022 821 0

Бу ҳақида Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

 

«2022 йилнинг 9 август кунидан 10 август кунига ўтар кечаси соат 00:04 ларда номаълум шахслар Чортоқ тумани Балиқкўл МФЙда жойлашган «Султон Увайс Қараний» зиёратгоҳида мавжуд бўлган «Қуръони Карим» китобининг қўлёзма нусхасини ўғирлаб, номаълум томонга яширинган», дейилади хабарда.

 

Мазкур ҳолат Наманган вилояти Прокуратураси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олиниб, Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «в»,«г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Таъкидланишича, ҳозирда жиноятни содир этган номаълум шахсларни қидириб топиш юзасидан ташкил этилган гуруҳ томонидан тезкор-қидирув ишлари олиб борилмоқда. Қидирув ишларининг натижаси бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//