Жамият
«Ўзгидромет» 27 май, чоршанба куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, республиканинг барча ҳудудида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, 10-12 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин Ҳарорат кечаси 16-18 даража, кундузи 26-28 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача, баъзида 20-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача, баъзида 20-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим ҳудудларда дўл ёғиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Маданият
77912
Жамият
56820
Жамият
56046
Жамият
51101
Жамият
//
Изоҳ йўқ