Эртага пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Сақлаш
16:07 / 26.05.2026 7 0

27 май куни пойтахтнинг 119 та масжидида ҳайит намози ўқилади. Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 26 май соат 24:00 дан 27 май соат 08:00 га қадар Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда ҳайит намози эрталаб соат 05:10 да бошланади. Байрам куни пойтахтдаги жамоат транспортлари (автобус ва метро) соат 04:00 дан бошлаб ҳаракатланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//