Жамият
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Сариосиё туманида жойлашган Тўпаланг сув омбори тўғони ёрилиб кетгани натижасида атрофни сув босгани ҳақидаги хабарлар юзасидан аҳолига мурожаат билан чиқди.
Вилоят ҳокими Тўпаланг сув омборида бўлиб, ҳақиқий ҳолатга изоҳ бериб, ваҳимага ўрин йўқлигини таъкидлаган.
«Бугун эрталаб соат 08:14 да Сариосиё тумани Тўпаланг сув омборининг Тўпаланг ГЭС қисмида сув тошқини ҳолати юз берган. Сув омбори тўғонига ҳеч қандай талафот, шикаст етмаган. Ҳозирда сув сизиб чиқиши тўхтатилган. Тўпаланг ГЭСнинг ички қисмида юзага келган кичик носозлик бугуннинг ўзида бартараф этилади. «Зарчоб-1» ва «Зарчоб-2» ГЭС эса маромда ишлаб турибди. Ҳудудда тегишли комиссия иш олиб бормоқда. Фуқароларимиздан тушкунликка тушмасликни, саросимага берилмасликни сўраймиз. Ҳеч қандай ваҳимага ўрин йўқ», дейди вилоят ҳокими.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
77450
Жамият
56560
Жамият
55747
Жамият
50820
Жамият
//
Изоҳ йўқ